UZ

Сўнгги янгиликлар

01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  0 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  0 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  0 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  0 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  1 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  0 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  23 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  2 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  5 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  1 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2 18:57Гёкереш "Арсенал"да — Here We Go!  9

Сергей Лушан: "Шундай давом этсак иккинчи даврада чемпионлик учун янада астойдил курашамиз" Янгиликлар

Сергей Лушан: "Шундай давом этсак иккинчи даврада чемпионлик учун янада астойдил курашамиз"

"Навбаҳор" - "Бунёдкор" (1:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Сергей Лушан ўз фикрларини билдирди.

"Натижадан хурсандман. Бироқ вазиятлардан фойдаланиш борасида аниқ ўйнай олмадик. Қолаверса хатолар кўп бўлди. Балки бу чарчоқ билан боғлиқдир. Футболчиларда чарчоқ сезиляпти. Ғалаба учун йигитларга раҳмат айтдим. Қайердадир бизнинг омадимиз чопди. Рақибда ҳам 2-3 та вазият булди. Биз эса 3та вазиятимиздан фойдаландик. 10тасидан эса йўқ, Яна қайтараман, натижадан хурсандман. Энди асосий ўйин бор. "Локомотив"га қарши муҳим баҳсгача 5 кун бор. Бор тайёргарлигимиз ушбу ўйинга қаратилади.

Ортда қолган 14та тур давомида 6 очко йўқотдик. Биздан кучли булмаган жамоаларга қарши ўйинда очко йўқотганимиз аламли. Чемпион бўлмоқчи бўлган клуб. Ўзидан кучли бўлмаган клубларни ютиши керак, деб ўйлайман.

"Машъал", "Насаф" ва "Металлург" билан учрашувларда бизда гол уриш ва ғалаба қозониш учун этарлича имкониятлар бўлганди. Афсуски, энди вақтни орқага қайтариб булмайди. Умид қиламанки, шу ритмда давом этсак, 2-даврада чемпионлик учун янада астойдил курашамиз.

Мана 6 июль куни терма жамоага 5 нафар футболчимиз чақирув олган. Сентябрь, октябрь ва ноябрь ойларида терма жамоаларнинг муҳим ўйинлари бор. Йигитларимизга юкламалар янада кўпаяди. Вазиятни тушуниб турибмиз, шунга қараб тайёрланамиз", - дейди Лушан.  

"Бунёдкор" матбуот хизмати

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика