UZ

Сўнгги янгиликлар

08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  0 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  5 08:00КТС тасвирга олган ўйинда "Навбаҳор" ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мазгавой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  9 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  4 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  7 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  2 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  8 01:19Сардор Собирхўжаев: "Бу ўйинда қайси жамоа биринчи гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  1 00:58Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйинда фақатгина ВАР бўлмагани баҳсли вазиятга айланди"  13 00:40Алишер Одилов: "Голим ҳисобланганда, ўйин бошқача бўларди. Буёғи ҳакамнинг виждонига ҳавола"  12 23:32"Барселона" яна Рэшфорд билан музокараларни бошлади  5 22:35Рэшфорднинг келажаги бўйича музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтади. Маркус МЮ ва Аморимнинг режаларига кирмаслигини қабул қилди  7 21:59Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди  110

Сергей Лушан: "Локомотив"га ҳам "Обод"га ҳам бир хил тайёргарлик кўрамиз" Янгиликлар

Сергей Лушан: "Локомотив"га ҳам "Обод"га ҳам бир хил тайёргарлик кўрамиз"

Олий лиганинг 21-турида "Бунёдкор" жамоаси "Обод"ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Қалдирғочлар" устози Сергей Лушан қатнашди.

"Ғалаба қозондик, мен учрашувдан қониқиш ҳосил қилдим. Ўйиндан тўлиқ завқ олмаган бўлсакда, муҳим уч очкони қўлга киритдик", - дейди Лушан.

- Ўйиндан қониқиш ҳосил қилмаганингиз сабаби?

- Сўнгги дақиқагача ўйнай олишимизни кўрсатишимиз керак. Тезкор голдан кейин ўйинни қўйиб юбориш бўляпти. Бунда бизни ҳам айбимиз бор, балки футболчиларни психологик жиҳатдан тайёрлай олмаётгандирмиз.

- Сиз учун аутсайдерга қарши жамоани тайёрлаш қанчалик қийин?
- "Локомотив"га ҳам "Обод"га ҳам бир хил тайёргарлик кўрамиз. Йўқотган очколаримизни кўрсангиз ўртамиёна клублар.

- Ҳамдамовни ўйини чиқмади!?

- У сўнгги икки ярим ҳафтани МТЖ ихтиёрида ўтказди. Афсуски, майдонга тушмаганлиги панд берди. Лекин тўғри айтасиз, ўтган йилги ўйинини йўқотиб қўйгандек.

- Аҳмадалиев ва Қодирқуловни бу йил ижарадан қайтариб олдингизлар, аммо уларни бу йил асосий таркибда кўрмаяпмиз?

- Аҳмадалиев Шораҳмедовнинг ўринбосари. Ҳозир Акмал яхши формада. Бундай пайтда уни алмаштиришга эҳтиёж йўқ. Ундан ташқари, ўринбосарлар сафида бизда ҳозир Карпенко ва Каримов ўйновчи мураббий сифатида тўп тепяптилар. Буни уларга фойдаси катта.

- Сизлар фақат "Нефтчи"га мағлубиятга учрадингизлар. "Нефтчи" эса сўнгги турларда кўплаб очколарни йўқотяпти. Шу ҳақда ўйлайсизми?
- Йўқ. Ютқаздик, ютқаздик. Ўтди кетди. Олдимизда муҳим ўйинлар бор. Кубок бор. Шу ўйинларда ғалаба қозонишимиз керак. Бугун "Обод" билан ўйинни унутамиз ва "Пахтакор"га қарши ўйинга тайёргарликни бошлаймиз.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика