Сергей Лушан: "Адриан рақиб сафидаги энг хавфли футболчи"

29 фев 2016, 12:47
"Бунёдкор" - "Ал Наср" учрашувидан олдин матбуот анжуманида мезбонлар устози Сергей Лушан қатнашди.
“Эртага муҳим ўйин кутиб турибди. Умид қиламанки эртага мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатиб ғалабага эришамиз”, - дейди Лушан.

“Баҳсга яхши тайёргарлик кўрдик. Майдонга тушиб ғалабага эришишга ҳаракат қиламиз”, - дейди Элдор Шомуродов.



- Рақиб сизларнинг ўйин услубингизни ўрганиб олганидан қўрқмаяпсизми?
- Тўғри рақиб бизни ўрганётгани рост. Улар бизга қарши ўйиндан олдин бир қатор етакчиларига дам беришди. Бироқ бизнинг ўйин услубимиз битта – ҳужумкор ўйин кўрсатиб ғалаба қозониш.

- Саудия Арабистонидаги баҳсда “Бунёдкор” биринчи бўлимда европача футбол кўрсатди. Иккинчи бўлимда эса бунинг акси бўлди...
- Тўғри биринчи бўлим биз учун ажойиб ўтди. Йигитлар барча кўрсатмаларни тўғри бажаришди ва ғалабага эришаётгандик. Аммо танаффусдан сўнг шогирдларимда бироз чарчоқ аломатлари сезилиб қолди. Албатта ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида 2 тўп фарқи билан олдинда бориб ғалабани қўлдан чиқариш, жуда ҳам афсусдаман.



- Ўзбекистонлик футболчиларда вазиятдан унумли фойдаланиш жуда ҳам паст кўрсаткич бўлиб қолмоқда.
Элдор Шомуродов:
- Ҳар бир вазиятдан гол уришга уринамиз. Машғулотларда ҳам бу борада иш олиб борилади. Ўйинда эса қийинроқ, имкон қадар кўпроқ голлар уришга ҳаракат қиламиз.

- Ўтган ўйинда Насимовни эмас балки ярим ҳимоячини туширса яхши бўлардими?
- Тўғри Баҳодирни туширишдан олдин унга ярим ҳимояда ўйнаш кераклигини айтгандим. Рақиб сафидаги Адриан жуда кучли ярим ҳимоячи, у гуруҳдаги энг кучли легионер ҳисобланади. Аммо қайтараман, Насимов ва Нурматов асосий таркиб аъзолари. Эртага балки улардан бири илк дақиқалардан майдонга тушишлари мумкин.

Нарзулла Сайдуллаев

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia