UZ

Сўнгги янгиликлар

15:33Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси даври ўзгарди  0 15:17Гвинея 1976 йилги Африка чемпиони унвонини қайтариб беришни талаб қилмоқда  2 14:49Неймар Жаҳон чемпионатидан четда қолиши мумкин: Бразилия терма жамоасида ички можаро  0 14:21Артета: "Хатолар — футболнинг бир қисми"  0 13:52Расман: Пайет фаолиятини якунлади  3 13:24"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга шубҳа билан қарамоқда  2 12:57Расман: "Каттақўрғон" Грузия чемпиони трансферини эълон қилди  3 12:28Қироллар: "Манчестер Сити" XXI асрда Лига Кубогининг энг совриндор клуби бўлди  2 12:00Жаҳон чемпиони бўлган ва йилига 500 дан ортиқ операция ўтказадиган Ўзбекистоннинг янги тиббиёт мутахассиси билан танишамиз  3 11:32Ҳоланд шахматга сармоя киритмоқда  1 10:44Гризманн янги жамоаси билан келишувга эришди (Романо)  1 10:16Гвардиола навбатдаги рекордни ўрнатди  1 09:48Нидерландия терма жамоаси 2026 йилги ЖЧ учун уй ва сафар либосини тақдим этди  1 09:20Зидан келишувга эришди  1 08:51Артета кечаги учрашувдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  15

Сергей Лебедев: "Таркибда ротацияларни амалга ошириб турамиз" Янгиликлар

Сергей Лебедев: "Таркибда ротацияларни амалга ошириб турамиз"

Про-лиганинг 4-туридан ўрин олган "ФарДУ" - "Жайхун" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Сергей Лебедев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Яхши даражадаги ва чиройли ўйин гувоҳига айландик. Ҳар икки жамоа зўр ўйнади. Натижа ҳар доим муҳим. Икки жамоа ҳам ғалаба учун ўйнади, лекин футболда доим бир томон ютуққа эришади.

- Ҳужумчилар Баҳодир Абдувалиев ва Риза Айвазовларнинг захирада қолганликларига сабаб нима?

- Таркибда ротацияларни амалга ошириб турамиз. Муҳими натижа.

- Демак, бу сизнинг бугунги ўйинга танлаган услубингиз эдими?

- Шундай. Натижа учун ҳаракат қилдик. Бунинг ҳеч қандай ёмон томони йўқ.

- Про-лига доирасидаги биринчи ғалаба қўлга киритилди. Сизни ва жамоангизни илк 3 очко билан табриклаймиз.

- Рахмат эътибор учун. Навбатдаги ўйинларда ҳам ғалаба қозониб, клубимиз раҳбарияти, жамоамиз аъзолари ва мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика