UZ

Сўнгги янгиликлар

14:40Тимур Кападзе: "Ўйин томонлама "Насаф"ни эътироф этаман, мавсум ўртача ўтмоқда"  0 14:27ПРО-Лига. "Бухоро" - "Арал": Асосий таркиблар маълум!  0 14:15Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФАни тарк этди  9 14:05Хакими ПСЖ билан шартномасини узайтирди  0 13:47Арихиро Сентоку: "ОКМК билан мавсум якунида тарих яратамиз"   0 13:20ОКМК Тошкентда "Пахтакор"ни мағлуб этган учрашувдан галерея  1 13:03Сардор Рашидов учун мавсум тугади   4 12:45ЎзФҲМ нимани яширмоқда? Асимов, Норсафаров ва бошқа ҳакамлар қаерда?  3 12:08"Милан" Меньян ва Эрнандес билан шартномаларни узайтириш устида ишламоқда  0 11:40FIFA.COM: "Аббос Файзуллаев кичик бўйли эканига қарамай, ажойиб техник хусусиятларга эга"  15 11:28"Реал" Дэвис трансферига шубҳа қилмаяпти  1 10:42Гвардиола нима учун «Манчестер Сити»да қолишга қарор қилганини тушунтириб берди  10 10:06Ламин Ямаль ва «Барселона» ўртасидаги янги келишув шартлари маълум  2 09:30Goal «Олтин тўп»-2025 соврининг асосий даъвогарини эълон қилди. Виниcиус ҳозирча 4-ўринда  13 08:53«Арсенал» январда учта футболчисини сотиб юбормоқчи  1

Сергей Кучеренко: "Насаф"нинг нуфузи ва имижига путур етказмаслик лозим" Янгиликлар

Сергей Кучеренко: "Насаф"нинг нуфузи ва имижига путур етказмаслик лозим"

"Насаф" академияси барпо этилганидан буён футбол мактаби директори бўлиб ишлаб келган украиналик мутахассис Сергей Кучеренко бугун истеъфога чиққан Шамил Ярулин ўрнига "Насаф" бош менежери этиб тайинланди.

Бугуноқ ишга киришган "Насаф"нинг янги бош менежери Сергей Кучеренкога қўнғироқ қилдик ва янги лавозимдаги илк тассуротлар ва фикрлари билан қизиқдик.


Ҳар қандай шароитда ҳам "Насаф"нинг нуфузи ва имижига путур етказмаслик лозим

- Бироз аввал клубда йиғилиш бўлиб ўтди ва мени бош менежер лавозимига тайинлашди. Янги ишни бошлаб юбордик. Мени масъулиятли иш кутмоқда. Буёғига енг шимариб ишлаймиз. "Насаф"да жуда кўп яхши ишлар қилинган. Муҳими, ўша қилинган яхши ишларни сақлаб қолган ҳолда клубни янада ривожлантириш лозим. "Насаф" ўз имижига эга клуб. Биз ҳар қандай шароитда ҳам клуб нуфузи ва имижини бузиб қўймаслигимиз талаб этилади. Мен "Насаф" учун бегона ёки яқиндагина келган одам эмасман. Академия барпо этилганидан буён клуб тизимида ишлаб келаётган мутахассис сифатида янги лавозимдаги ишимга кўникиш ортиқча қийинчилик туғдирмайди. Мен "Насаф"ни жуда яхши биламан. Шу ўринда клубдагилар ҳам мени жуда яхши танишади. Биз ушбу қийин вазиятдан оқилона чиқиб кетишимиз лозим.

"Насаф"нинг талабларига мос келадиган ходимларни олиб қоламиз

- Эндигина ишни бошлаяпман. Ўзгаришлар ҳақида гапиришга эрта. Буёғига клубдаги ҳар бир ходимни мақсад ва истагини сўраб, ундан талаб этилаётган ишларни тушунтирамиз. Ҳар бир ходим билан алоҳида гаплашиб олиб, муносибларини сақлаб қоламиз. Ишлашни истамаган ёки бизнинг талабларга мос келмайдиганлар билан дўстона хайрлашамиз. "Насаф"да ишлаётган ҳар бир ходим клуб даражасига мос келиши керак.

Молиявий муаммолар ҳақида

- Ҳозирча раҳбарият билан молиявий ҳолат бўйича бафуржа гаплашиб олишга фурсат бўлгани йўқ. Ҳаёт доим ҳам бир текис давом этмайди. Албатта бу вақтинча ҳолат. Тез орада молиявий муаммоларни бартараф этилади, деган умиддаман. Нима бўлган тақдирда ҳам биз "Насаф" деган номни оқлашимиз керак. "Насаф"даги мавжуд шароитдан самарали фойдаланиш лозим.

Мухлислар ташрифи камайгани - бизнинг айбимиз

- "Насаф" доим мухлислар учун футбол ўйнаши керак. Футболчилар молиявий ҳолат вақтинча ҳолат эканини ва ўз бўйниларидаги вазифаларини унутиб қўймасликлари керак. Биз ушбу қийин вазиятдан чиқиб кетамиз. Бунга жамоанинг кучи ва салоҳияти етарли. Муҳими, барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, бир мақсад йўлида бирлашиб ишлашимиз шарт. "Насаф" ўз анъаналарига эга топ жамоа. Шуни ҳеч ким унутмаслиги лозим. Стадионга мухлислар ташрифи кескин камайди. Демак айб бизда. Биз улар кутган ўйинни намойиш этмай қўйганмиз ёки натижаларимиз пасайиб кетди. Буни тезда ўнглашимиз талаб этилади. Мақсад эса мухлисларни яна стадионга қайтариш. Шунингдек, жамоамиз учун уларнинг кўмаги ҳам жуда муҳим.

Иккинчи даврада жамоани етакчилар тарк этадими?

- Айни пайтда барча футболчиларни мавсум якунига қадар жамоа билан амалда шартномалари мавжуд. Шуни қайд этиб ўтишни истардим, ҳозирги кунда "Насаф"нинг Суперлига учун топширган қайдномасининг 70% академиямиз тарбияланувчиларидан иборат. Айни пайтда асосий таркибда тўп тепаётган барча академия тарбияланувчиларимиз ўзимни кўз олдимда футболчи сифатида улғайишган. Бизнинг бу "ниҳол"ларимиздан умидимиз катта.  Иккинчи даврада жамоа сафида ўзгаришлар руй беришини инкор этмайман. Унга қадар эса вақт бор. Буни вақт кўрсатади. Агарда жамоамиз учун манфаатли таклиф бўлса, балки баъзи етакчиларни қўйиб юборишимиз мумкин. Лекин шуни ишонч билан айта оламанки, кетадиганларни ўрнини тўлдирадиган футболчиларни албатта топамиз. Ҳали айтиб ўтганимдек, "Насаф" ўз имижига путур етказмайди.

"Насаф"нинг "ниҳол"ларига европа клубларидан таклиф келсагина академиядаги миссиямдан тўлиқ қаноатланаман

- "Насаф"нинг академияси барпо этилганидан буён директор лавозимида ишладим. Шу йиллар мобайнида кўплаб футболчиларни асосий жамоамизга ҳамда терма жамоаларга етказиб бердик. Ўтган йили "Насаф" академияси Ўзбекистондаги энг яхши футбол мактаби деб топилди. Шунингдек, тарбияланувчиларимиз бир қатор ютуқларга, муваффақиятга эришишди. Бу ҳам кишини қувонтиради. Умуман олганда академиядаги фаолиятим менга бир олам қувонч бағишлади. Аммо қилган ишларимдан ҳали тўлиқ қониқдим демайман. Қачонки тарбияланувчиларимиз қўлларига европа клубларидан қатор таклифлар келсагина, шунда мен академиядаги миссиямдан тўлиқ қониққан бўламан. Буёғига эса менежер сифатида "Насаф"ни имкон қадар янада ривожлантиришга, клубни янги даражага олиб чиқишга ҳаракат қиламан. Албатта янги ғоялар билан олға интилиш талаб этилади.

Рўзиқул Бердиев билан кўришганим йўқ

- Кечаги ўйиндан кейин жамоа таътилга йўл олди. Шу боисдан ҳам ҳозирча жамоа билан кўришганимиз йўқ. Рўзиқул Бердиев билан ҳам яқин орада учрашиб, барча масалалар бўйича бафуржа гаплашиб оламиз.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика