UZ

Сўнгги янгиликлар

10:10Ўртоқлик учрашуви. Аргентина йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Мессидан иккита ассист  0 09:54МЮ 33 ёшли Каземиро билан шартномани узайтириши мумкин, фақат бир шарт билан  0 09:25"Локомотив" стадионига чим ётқизиш ишлари бошланди  2 08:56"Манчестер Сити" Германия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Реал" билан курашиши мумкин  0 08:27ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган Саудия Арабистони термаси футболчилари катта миқдорда бонус олишади  3 07:58Миср - Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг санаси маълум  9 07:30ЖЧ-2026 саралаш. Африка қитъасидан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган барча терма жамоалар номи маълум  6 02:56Африкадан яна икки терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  3 02:05ЖЧ саралаши. Италия, Испания ва Туркиядан йирик ғалаба. Португалия ва Венгрия дуранг қайд этишди, Роналдудан дубль  4 01:52Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Инглизлар Европада биринчи бўлишди  1 01:40Саудия Арабистони Ироққа қарши ғалабага тенг дуранг қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  6 01:00Роналду жаҳон рекордини ўрнатди  69 00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  65 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  4

Сергей Арсланов: "Турон"га қарши баҳс меҳмондаги ўйин эканлигини ҳисобга олсак, ушбу дуранг ғалабага тенг бўлди" Янгиликлар

Сергей Арсланов: "Турон"га қарши баҳс меҳмондаги ўйин эканлигини ҳисобга олсак, ушбу дуранг ғалабага тенг бўлди"

Coca Cola Суперлигаси 3-туридан ўрин олган "Турон" – "Сурхон" (1:1) учрашувидан сўнг, меҳмонлар бош мураббийи Сергей Арслонов матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида

- Барчага хайрли кеч. Ўйинга келсак, биз мутлақо икки хил таймлар гувоҳи бўлдик. Иккинчи бўлимда ўз тактикамизни ўзгартирдик. Иккинчи бўлимда юқори блокда ўйнашни бошладик. Бу ўз самарасини берди ва биз кўпроқ вазиятлар яратдик. Биринчи тайм билан солиштирсак, иккинчи бўлимда вазиятлар анча кўп бўлди. 

- Жамоангиз иккинчи бўлимда анча яхши ўйин кўрсатди. Танаффусда жамоангизга қандай кўрсатмалар бердингиз?

- Юқорида айтиб ўтганимдек, танаффусда жамоанинг ўйинини ўзгартиришни режалаштирдик. Биз бироз юқорироқ ўйнашни бошладик, агрессивроқ ҳаракат қилишга киришдик. Рақиб дарвозасига қанчалик яқин келсак, хавфли вазиятлар ҳам шунга яраша кўпроқ бўлиши аниқ эди. Биринчи бўлимда ҳужум қилишда муаммолар бўлганди. Иккинчи таймда эса олдинга бориб, вазиятлар яратдик. Бу умумий гапдек туйилиши мумкин, аммо айнан шу нарсалар ҳисобига биз иккинчи бўлимда бутунлай бошқача ўйин кўрсатдик. 

- Натижадан қониқдингизми?

- Ўйинни дастлаб 1:0 ҳисобида бой бераётганимизни ҳисобга олидиган бўлсак, ҳа, натижадан қониқдим. Йигитларим биргаликда ҳаракат қилишни бошлашди, бирлашишди ва характер кўрсатишди. Иккинчи бўлимда улар тишни тишга қўйиб ҳаракат қилишди ва дурангга эришишни уддалашди. Бу меҳмондаги ўйин эканлигини ҳисобга олсак, ушбу дуранг ғалаба тенг бўлди. Шу ўринда рақибнинг ўйинини ҳам таъкидлаб ўтиш лозим. Биринчи бўлимда улар зўр ҳаракат қилишди. Ўйин ҳам жуда фаол ва қизиқарли ўтди. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика