UZ

Сўнгги янгиликлар

00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  1 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  6 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0 21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  1 20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  12 20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  0 20:00Фердинанд: "Энрике Дембелени суперюлдузга айлантирди, у Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчи бўлиб олди"  7 19:38"Динамо" футболчиси бошқа жамоага йўл олди  0 19:16Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгариб қолмади"  5 18:49Жота иштирокидаги ҳалокатли воқеа гувоҳи баёнот берди  1 18:21Касорлани албатта Ла Лигада кўрамиз. У яна бир мавсум "Овьедо"да қолади  1 17:57​"Челси" Мадуэкенинг нархини кўтарди. Бу "Арсенал"ни қўрқитмоқда  4

Сергей Лушан: "Бунёдкор” футбол мактаби Осиёда энг яхши ва кучли мактабга айланади" Янгиликлар

Сергей Лушан: "Бунёдкор” футбол мактаби Осиёда энг яхши ва кучли мактабга айланади"

"Персеполис" - "Бунёдкор" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Сергей Лушан қатнашди.
“Ўйлайманки, учрашув чиройли ва шиддатли ўтди. Бизда имконият қолмаган булса-да, охиригача курашдик. Рақибга бироз омад кулиб боқди. Айниқса голга айлантирилган вазиятлар борасида. Шогирдларимга ҳеч қандай эътирозим йўқ, улар яхши ўйнадилар. Бундай стадионда ва шунча мухлис қаршисида тўп тепиш шараф. “Персеполис”га омад тилайман, уларни ОЧЛда узоқроққа боришини тилайман", - дейди Лушан.

- Жамоангизда имконият қолмаган бўлсада яхши ўйнадинглар. Шогирдларингизни учрашувга қандай тайёрладингиз ва руҳлантирдингиз?

- “Бунёдкор”нинг ўз анъаналари ва тарихи бор. Биз ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Жамоамизда тажрибали футболчилар ҳам бор, ёшлар ҳам бор. Бизда энг асосийси ўйин мазмуни бор. Ўйин бўлса албатта натижа ҳам бўлади. “Бунёдкор” футбол мактаби Осиёда энг яхши ва кучли мактабга айланади ва биз яратаётган тизим барқарор ишлайди.

- Иккала голни ҳам ҳимоядаги хатолар туфайли ўтказиб юбординглар. Хатолар ҳақида нима дея оласиз?

- Бизда таркиб борасида муаммолар деб айтиб ўтгандим. Энг аламлиси энг асосий ҳимоячиларимиз сафдан чиқиб қолишди. Масалан қўл остимдаги ҳужумчини чап ҳимояга қўйишга мажбур бўлдим. 10 нафар ёшларимизни терма жамоага олиб кетишди. Лекин бизда рақибга қараганда кўпроқ вазият бўлди. Йигитлар ҳаракат қилишди. Бу футбол. Кимдир ютади, кимдир ютқазади.


"Бунёдкор" матбуот хизмати
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика