UZ

Сўнгги янгиликлар

21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  1 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  2 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  2 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  3 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2

"Сербиялик футболчиларга Ўзбекистонда яшаш ва тўп тепиш қулай". Боян Матич билан интервью Янгиликлар

"Сербиялик футболчиларга Ўзбекистонда яшаш ва тўп тепиш қулай". Боян Матич билан интервью

Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси ёзги трансферлар ойнаси вақтида таркибга сербиялик ҳужумчи Боян Матични қўшиб олганди.

Ҳужумдаги муаммоларни бартараф этиши кутилган футболчи ҳозирча ўзини тўлиқ кўрсата олганича йўқ. Хўш? унинг “Пахтакор”га кўникиши қандай кечмоқда? 

“Қизилқум”га қарши баҳсдан сўнг Матичга шу ва бошқа саволлар билан мурожаат қилдик. У эса таклифимизни рад этмасдан суҳбатга рози бўлди. 

- Уйин хақида

-Бу уйин биз учун жуда муҳим эди ва бугунги ғалаба бизни чемпионга айлантирди. Уйин қийин бўлди ва биз буни билган ҳолда, қаттиқ тайёргарлик кўрдик. Энди бор эътиборимизни кейинги уйинга қаратамиз. Бизни кубок баҳси кутмоқда. 

- Бизнинг юртимизга ва клубга кўникиш жараёни қандай кечди?

- Ўзбекистон менга жуда ёқди, айниқса Тошкент жуда катта ва замонавий шаҳар экан. Жамоага келсак, дўстларим, мураббийлар ва умуман, бу ердаги одамлар ҳушмуомала экан. Мен бу ердан баҳра оляпман.

- “Партизан”дан келиб “Пахтакор”да уйнаш қийин эмасми?

- Йўқ. Чунки “Партизан” ҳамда “Пахтакор” иккита катта клублар хисобланишади. Сабаби икки жамоа мухлислари ҳам хар бир уйинда уч очко кутишади.

- Сиз Греция чемпионатида ҳам тўп тепгансиз. Ўзбекистон, Греция ва Сербия чемпионатларини таққослай оласизми? Яхши ва ёмон жиҳатлари ҳақида...

- Фикримча, Греция чемпионати энг ёмони. Сербия чемпионати эса ўртача. Энг яхшиси Ўзбекистон Суперлигаси. Чунки Узбекистон чемпионати Сербияникига қараганда хужумкор ва тажовузкорроқ. 

- Ҳозирги кунда Ўзбекистон чемпионатида жуда кўп сербиялик футболчилар ўйнашмоқда. Нима деб уйлайсиз, сербларга Ўзбекистонда яшаш ва тўп тепиш қулайми?

- Албатта. Сербиялик футболчиларга Ўзбекистонда ўйнаш ва яшаш қулай. Чунки биз бу ерда ўзимизни уйдагидек ҳис қиламиз. Мисол учун, Драган мендан юз метр узоқда яшайди. Биз ҳар куни "Tashkent City" ва бошқа жойларга бирга борамиз.

Учқунбек суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика