Сербия. Ҳусниддин Ғофуров кетма-кет иккита ўйинда гол урди

Narzulla Saydullayev
26 ноя 2016, 19:30
Бугун Сербия Суперлигасида 17-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Ҳамюртимиз Ҳусниддин Ғофуров тўп тепаётган "Явор" клуби "Нови Пазар" меҳмони бўлди.

Учрашувда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. "Явор" сафида биринчи голни Ҳусниддин Ғофуров урди. Шундай қилиб ҳамюртимиз кетма-кет иккинчи ўйинда ҳам тўп киритишга муваффақ бўлди. Ўтган турда Ғофуровнинг ягона голи "Радник Сурдулица"нинг мағлубиятини таъминлаб берган эди.

"Явор" 23 очко билан 8-ўринда бормоқда. Клуб навбатдаги баҳсни 30 ноябрь куни ўз уйида "Бачка Баланка" клубига қарши ўтказади.


Сербия Суперлигаси. Мусобақа жадвали

"Нови Пазар" - "Явор" - 1:2
Голлар:
Аливодич 12 - Ҳусниддин Ғофуров 47, Цветковчи 74 пенальти

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia