Сэр Алекс «Олд Траффорд»га қайтмайдими?
16 авг 2013 19:00
Янгиликлар

Сэр Алекс «Олд Траффорд»га қайтмайдими?
The Mirror нинг хабар беришича сэр Алекс Давид Мойесга халақит қилмаслик учун ўзининг ишчи хонасини “Олд Траффорд” ташқарисида ёки “Каррингтон” базасига жойлаштиришни режалаштирмоқда экан.
Фергюссон “Манчестер Юнайтед”даги ишига тахминан бир ойдан кейин қайтади. Бу пайтда у сонини операция қилдиради ва тикланиш курсларини ўтайди. У жамоада директорлик вазифасини эгаллайди ва жамоанинг элчиси ҳам бўлади. Бироқ сэр Алекс ўз хонасини “Юнайтед”дан ташқарига жойлаштиришни режалаштирмоқчи, бу билан у жамоани янги мураббийини босимдан халос этмоқчи.
Нашриётнинг хабар беришича сэр Алекс бу билан сэр Мет Басби кетган вақтдаги вазият такрорланмаслигини хоҳламоқда. Ўшанда сэр Мет Басби ҳам истеъфодан кейин директорлик вазифасини эгаллаганди, бироқ ўз иштироки билан янги мураббий Уилф МакГиннеснинг ҳаётини жиддий аҳволга солиб қўйганди ва охири яна ўзи мураббийликка қайтганди.
Фергюссон Мойес билан ўртадаги масофани ушлаб туришни режалаштирмоқда ва ўз хонасини Чеширдаги ўғли Жейсоннинг офисига жойлаштирмоқчи. Сэр Алекс янги мураббийга ёрдам керак бўлиб қолса қўлидан келганча ёрдам бермоқчи фақат Мойеснинг ўзи ундан ёрдам сўраса.
Жавлонбек Юсупов

Фикрлар