UZ

Сўнгги янгиликлар

00:39ЕЧЛ. "Қорабоғ" ушбу мавсум турнирдаги илк мағлубиятини "Атлетик"дан қабул қилиб олди. "Галасарой" эса йирик ҳисобда зафар қучди  1 00:30Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" "Ризеспор" билан дуранг ўйнади. Шомуродов тўлиқ ўйнади, Алиқулов ва Файзуллаев эса...  4 00:25ЕЧЛ. "Челси" – "Аякс", "Айнтрахт" – "Ливерпуль" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  7 00:20Максим Шацких: "Икки очко йўқотдик. Рақиб дурангни нишонлади"  2 00:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Ювентус" (онлайн ҳисоб)  9 23:04ОЧЛ 2. "Аркадағ" Қатарда "Ал Аҳли"га қарши камбэк амалга ошириб, мағлубиятдан қутилиб қолди. "Андижон"нинг гуруҳидаги вазият қизиқарли тус олмоқда  6 22:24Ўзбекистон термаси бош мураббийи Фабио Каннаваро "Реал" – "Ювентус" ўйинида стадиондан туриб экспертлик қилади  13 22:05Али Ашур: "Андижон" бугун жуда кўп югурди, улар ўз мухлислари учун жанг қилишди. Баъзида бундай энергияга қарши курашиб бўлмайди"  5 21:33Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  2 21:01ОЧЛ 2. "Ал Насср" Ҳиндистонда "Гоа" устидан ғалаба қозонди  6 20:39ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"  122 20:23Алаба "Реал"дан янги шартнома хоҳламоқда, клуб эса йўқ  1 19:46Каррагер: "Арсенал" - ЕЧЛни ютиши мумкин бўлган 4–5 клубдан бири"  0 19:15Ньом Винисиусни юзига ургани учун 2 та ўйинга четлатилди  0 18:24ЖЧ-2026. Осиёда бешинчи саралаш босқичи ўйинларининг саналари маълум бўлди  14

Сенегалда туғилиб, 16 ёшида уйидан чиқиб кетган ҳозир "Янгиер"да ўйнаётган футболчи билан суҳбат Янгиликлар

Сенегалда туғилиб, 16 ёшида уйидан чиқиб кетган ҳозир "Янгиер"да ўйнаётган футболчи билан суҳбат

Давралар оралиғи вақтида “Янгиер-қурувчи” ўз сафига босниялик ҳужумчи Секуба Диаттани қўшиб олди.

У дастлабки беллашувини “Зомин” (1:0) клубига қарши ўтказди. Хўш, бу футболчи жамоамизга қай тариқа келиб қўшилди. Буни у билан суҳбатда билиб оламиз.

- Секуба, “Янгиер-қурувчи” клуби келиб қўшилишингиз қай тариқа амалга ошди?
- Албатта, менинг янги жамоага ўтишим агентлар орқали амалга оширилди. Илгари ҳеч қачон Осиёда ўйнамаганман. Ўзбекистондан таклиф тушганидан кейин, ўйлаб ўтирмасдан келдим. Чунки бу мен учун янги чақирув ҳисобланади. Фаолиятимнинг асосий қисмини Европада ўтказдим ва қачондир Осиёда ҳам ўйнаб кўраман деган мақсад бор эди. “Янгиер” раҳбарияти менга ишонч билдиргани учун, миннатдорчилик билдираман.



- Жамоа билан қанча муддатли шартнома имзоладингиз?
- Ҳозирча мен мавсум якунига қадар жамоа шарафини ҳимоя қиламан. Барчаси яхши бўлса, шартномам муддатини яна узайтиришим мумкин.

- Ўзбекистонга келишингиздан аввал асосан қайси мамлакатлар жамоалари шарафини ҳимоя қилгансиз?
- Биласизми, мен асли Сенегалда туғилганман. Футболчилик фаолиятимни яхши кечишини ният қилиб, 16 ёшимда уйимни тарк этганман. Яъни, Босния мамлакатига кўчиб келганман. Айнан шу давлатда футбол академиясини якунладим. 19 ёшимда эса биринчи лига иштирокчиси билан профессионал шартнома имзоладим. Шундан кейин Босния Суперлигаси клубларида 4 мавсум ўйнадим. Европа лигаси саралаш баҳсларида ўзимни синаб кўрдим. Грецияда 5 йил фаолиятимдан орасида бир мавсум давомида Кипр мамлакатида ҳам фаолиятимни ўтказдим. Сўнгги мавсумни Греция қуйи лигасида ўйнадим.

- “Янгиер” сафида Про лига доирасида нечта гол уришни мақсад қилгансиз?
- Қанча кўп бўлса, шунча яхши (кулади). Биринчи маротаба бу ерга келдим ва Ўзбекистон футболи ҳақида маълумотга эга эмасман. Илгари Туркиядаги ўқув-йиғин вақтида Ўзбекистон клубига қарши ўйнагаман. Лекин чемпионатлар даражасидан бехабарман. Лекин кўпроқ гол урган ҳолда жамоага ёрдам бермоқчиман. Раҳбарият ва бош мураббий ишончини оқлашга тайёрман.

- Умуман олганда, жамоанинг ички муҳити қандай? Cизга барчаси маъқул келяптими?
- Бу борада бизда муаммо йўқ. Кўриб турибманки, жамоада яхши футболчилар йиғилган. Биз бирлашиб, бир-биримизни қўллаб ўйнасак, натижаларимиз янада яхши бўлади. Футболчилар ва мураббийлар ўртасида яхши муносабатлар шаклланган. Бош мураббий, ёрдамчиси ва дарвозабонлар мураббийи ҳар бир машғулотларда астойдил ишлашмоқда. Натижалар ҳам яхши бўлишига умид қиламан.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика