Сеид Сеидов: "Мен замонавий футбол тарафдориман"
01 сен 2014 10:25
Янгиликлар
Сеид Сеидов: "Мен замонавий футбол тарафдориман"
"Бухоро" - "Сўғдиёна"(2-1) учрашуви якунига етганидан сўнг ташкиллаштирилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Сеид Сеидов иштирок этди.
"Ўйин ҳар иккала жамоа учун оғир кечди.Бугунги рақибимиз ҳам ёмон жамоа эмас.Биз рақибларнинг кўплаб учрашувлари ёзилган дискларни таҳлил қилиб шу хулосага келган эдик. Мен бугунги учрашувнинг фақатгина натижасидан қониқдим, ўйин эса қониқтирмади.
Бугун менинг ҳам хатом бўлди, буни тан оламан. Асосий таркиб танлашда мен хатоликка йўл қўйдим. Мен тажрибали футболчиларга таянган ҳолда таркиб туздим, аммо якунда заҳирадан тушган янги қон,ёшлар ўйинда бурилиш ясай олишди" - деб гап бошлади Сеидов.
-Ҳаммага маълум-ки,ҳар бир мураббийнинг ўзига яраша ўйин услуби бўлади. Сизнинг ўйин услубингиз қандай? Гессдан сўнг жамоа ўйинида қандай ўзгариш кутсак бўлади?
- Мен замонавий футбол тарафдориман. Замонавий футболда эса асосан қанотлар ишлайди. Мана бугун биз марказни деярли ёриб ўта олмадик ва иккинчи голимиз қанотдан ривожлана бошлади. Шуни таъкидлашим мумкинки бугунги учрашув бизнинг заиф нуқтамизни кўрсатди, футболчиларимизнинг жисмоний ҳолати мақтанарли даражада эмас. Агар жисмоний тайёргаролик яхши бўлганида,биз бугун марказни осонликча ёриб ўтар эдик.

Фикрлар