Себальос "Реал"да қолмоқчи

Sherzod Nurmatov
23 апр 2022, 19:42
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Дани Себальоснинг келажаги номаълумлигича қолмоқда.

Хабарларга қараганда, Себальоснинг ўзи "қироллик клуби"да қолишни истарди, бироқ у мунтазам ўйин амалиётига эга бўлишни истайди.

Манбага кўра, унинг "Бетис" билан келишуви бор ва Мадридни тарк этиш ҳамон энг эҳтимолли сценарий бўлиб қолмоқда.

Олдинроқ "Бетис" испаниялик футболчини келаси ёзда 12+5 миллион еврога трансфер қилиш бўйича "Реал" билан келишувга эришгани ҳақида хабар қилинганди.

Шунингдек, футболчига "Интер" ҳам қизиқмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Defensa Central

Сўнгги янгиликлар

Барча ›