

"Ёшларга мунтазам равишда ўйин амалиёти керак. Эдегорнинг фаолияти нима бўлишини билмадиму, аммо "Реал"да муваффақият қозонмоқчи бўлган футболчи унга берилган имкониятдан фойдаланиши керак", - дейди Себальос.
Олдинроқ хабар берилганидек, "Арсенал" Эдегорни ижарага олмоқчи. "Тўпчилар" Мартинни жорий мавсумга қадар ижарага олишмоқчи.
Норвегиялик футболчи жорий мавсум "қаймоқранглилар" таркибида 9та ўйинда майдонга тушди.



