Себальос АПЛдан таклифларни рад этди, сабаби "Реал" билан шартномани узайтирмоқчи

Alisher Ostonov
29 янв 2023, 13:38
"Реал" ярим ҳимоячиси Мадрид клуби билан шартномасини узайтирмоқчи.

Ушбу йилнинг ёзида амалдаги келишуви якунланадиган 26 ёшли ўйинчи "Реал"да қолмоқчи. У  бошқа клублар билан музокаралар олиб бориши мумкин, аммо аллақачон АПЛдан бир неча таклифларни рад этди.

"Реал" раҳбарияти хавбек билан шартномани узайтириш ёки узайтирмаслик борасида ўйламоқда. Қайд этиш керакки, у клубнинг режаларига кирмайди, аммо унинг сўнгги ўйинлардаги ҳаракатлари раҳбариятни ўз фикрини ўзгартиришга мажбур қилиши мумкин.

Себальос 2022/23 йилги мавсум "Реал" сафида барча мусобақаларда 18та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 4та ассист қайд этди. Transfermarkt портали ўйинчини 9 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: Marca