UZ

Сўнгги янгиликлар

10:06Шартномаси тугаётганлар - "Сурхон"да нима гап?  1 09:56Мюллер "Барселона"га 8 та гол ургани ҳақида: "Менинг мижозим. Бу қизиқарли бўлди"  24 09:47Абдухолиқов, Туропов, Муҳаммадиев ва бошқалар. "Локомотив"нинг қайси футболчилари эркин агентга айланмоқда?  3 09:40Бускетс: "Бу ортга ташланган қадам, аммо биз қайтамиз"  26 09:38"Қўқон-1912"да 22 нафар футболчи билан шартнома тугамоқда  6 09:24Хави мағлубиятдан сўнг нималар деди?  28 09:02Нагельсманн: "Учтадан кўп гол уришимиз мумкин эди"  13 08:41Аспиликуэта: "Қониқарсиз. "Челси" гуруҳда биринчи ўринни эгалламоқчи эди"  4 08:20"Бавария" ЕЧЛда иккинчи марта гуруҳда барча ўйинларда ғалаба қозонди. Бунгача фақат битта жамоа буни амалга ошира олган  5 08:04Olamsport: Чемпион манзилга етиб келди, оғир атлетика бўйича ЖЧ янгиликлари ва бошқа хабарлар  0 07:51"Барселона" 21 йил ичида илк маротаба ЕЧЛ плей-офф босқичига чиқа олмади  44 07:30ЕЧЛ. "Вольфсбург" - "Лилль" 1:3  0 07:25ЕЧЛ. "Зальцбург" - "Севилья" 1:0  0 07:20ЕЧЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Янг Бойз" 1:1  0 07:15ЕЧЛ. "Бавария" - "Барселона" 3:0  4

Сайловдан кейинги сайлов: Шомуродовни танлайсизми ёки Роналдуни? Янгиликлар

Сайловдан кейинги сайлов: Шомуродовни танлайсизми ёки Роналдуни?

Бугун мамлакат келажагини белгиловчи муҳим кун. Нафақат мамлакат, балки футбол оламида ҳам шодиёна. Бугун мунис аёллар сериалсиз қоладиган оқшом ҳисобланди.

Бугунги яшил майдон томошаларини ҳам танлов асосида жонли кузатишга мажбурмиз. Қизиқарли ўйинларни таклиф қилаётган чемпионатлар бири — Италия А Сериясининг 9-тур баҳслари.

Мазкур турда ҳапдори ичишга мажбур қиладиган икки драманинг гувоҳи бўламиз. Бу ҳақда бироз кейинроқ. Бугунги кун ҳисобидаги баҳсларни эса "Аталанта" — "Удинезе" ўйини бошлаб беради.

"Аталанта" — "Удинезе"

"Аталанта" ҳам сўнгги йилларда кучли жамоалар қаторидан ўрин эгаллашга интилмоқда. Гасперини шогирдлари чемпионатда очиқ ўйин намойиш эта олиши билан чиройли футбол томоша қилишни истаган мухлисларнинг олқишларига арзирли жамоа саналади. Бир қараса, жамоа ўзи истаганча гол уради ҳамда рақибларини ҳам қуруқ қўл билан қатаришни истамайди. Буни клубнинг сўнгги уч учрашувидаги натижаларидан ҳам билиб олиш мумкин, ундаги тўплар нисбати — 8:7. "Удинезе" ҳам шундай ўйин тарафдори, улар ҳам ҳар бир қайси тарафга бўлса ҳам голлар шоусини амалга ошириш илинжида майдонда саф тортишади. Бироқ "Аталанта" улар учун ноқулай рақиб саналади. "Удинезе" ушбу рақибларини сўнгги 7 баҳсдан бери мағлуб эта олмаяпти. Қолаверса, "Аталанта" етакчилардан ортда қолмаслик учун жон-жаҳди билан курашади. Бугунги ўйинда ҳам голлар шоусини гувоҳи бўламиз деган умиддамиз.

Жамоалар ўртасидаги сўнгги уч учрашув:

"Аталанта" — "Удинезе" 3:2

"Удинезе" — "Аталанта" 1:1

"Удинезе" — "Аталанта" 2:3


"Верона" – "Лацио"


Етакчилардан, қолаверса, шаҳардошидан ортда қолмаслик учун курашатган жамоалардан яна бири пойтахт жамоаси – "Лацио" "Верона" меҳмони бўлади. "Верона" деганда кўз олдимизга чемпионатда жон сақлаб қолиш учун курашадиган жамоа келса-да, охирги баҳсларда уларнинг иштаҳаси карнай бўлиб бормоқда. Ҳарқалай, ўз ўйида "Рома"ни хафа қилган клуб унинг ҳамшаҳарларини мағлуб эта олмаймизми деган кайфиятда ўйинга тушишади. Кимсан "Верона" сўнгги 5 ўйинда 15 та гол киритганини инобатга олсак, бу натижага "Барселона" каби грандларнинг ҳам "сўлаги оқиши" табиий ҳол. "Бургутлар" эса Европа лигасидаги нурсиз дурангдан сўнг улоқни олиб кетиш учун меҳмонга ташриф буюришса, ажабмас. Ушбу баҳс ҳам қолганларидан қолишмайди.

Жамоалар ўртасидаги сўнгги уч учрашув:

"Верона" – "Лацио" 0:1

"Лацио" – "Верона" 1:2

"Верона" – "Лацио" 1:5


"Фиорентина" – "Кальяри"

Бу ўйинга эътибор кучли бўлмаса-да, кузатадиганлар топилади. Айниқса, Влаховични кўз остига олиб қўйган жамоаларнинг скаутлари футболчининг нима каромат кўрсата олишини интиқлик билан кутишади. Душан сўнгги 9 баҳсда 6 маротаба рақиб дарвозабонларини пешонасини тириштиришга мажбур қилган. "Кальяри" эса унинг навбатдаги қурбони бўлмасликка ҳамда лигадаги хавфли зонадан юқорироққа сакрашга интилади.

Жамоалар ўртасидаги сўнгги уч учрашув:

"Кальяри" – "Фиорентина" 0:0

"Фиорентина" – "Кальяри" 1:0

"Фиорентина" – "Кальяри" 0:0


"Рома" – "Наполи"



Мақоланинг кульминацияси томон қадам ташлаяпмиз. Бир йил аввал, эҳтимол, ушбу учрашув ҳақида гап кетганда, диққатимизни унчалик жалб қилолмасди. Бироқ бу йили "бўрилар" учун фақатгина бир инсон туфайлигина жон куйдирамиз. Охирги учрашувида ёш болаларча тарсаки еган римлик футболчилар ғазаби атом каби устозидан отасидан эшитмаган "ширин сўзлар"ни эшитишган бўлса, ажабланмайман. Шу боис "Рома" паҳлавонлари бор аламларини ушбу ўйиндан олишга ҳаракат қилишади. Бироқ рақиб "Буде-Глимт"дан-да қудратлироқ, А Сериянинг 8 ўйинида 8 ғалабага эришган "Наполи" ҳисобланади. "Рома" ўз майдонидаги сўнгги 6 учрашувда зафар қучган. Неаполликлар эса охирги 3 баҳсда кетма-кет рақибларини қуруқ қўл билан кузатиб қўйишган. "Милан" кечаги ғалабасидан кейин чемпионатда 1-ўринга кўтарилиб олган бўлса, "Наполи" бугун ўз ўрнини тортиб олишга ҳаракат қилади. "Рома" эса "Special One"нинг жаҳлини чиқармаслик учун бор артелириясини жангга ташлаши кутилмоқда. Бугунги ўйинда Заниоло ва Смоллингнинг майдонга тушиши сўроқ остида турибди. "Наполи"да эса бу борада деярли муаммо йўқ. Ушбу учрашувдан бироз илгарироқ Англияда ҳам даҳшатли жанг бошланади. Бироқ ўзбек саркардаси иштирок этиши кутилаётган тўқнашув ундан кам аҳамиятга эга эмас. Гарчанд, у учрашувни захирада бошлаши мумкин бўлса ҳам, унинг асосий таркибда майдонга тушишини ҳамда ўзининг кимлигини исботлаб қўйишига умид билдирамиз. 

Жамоалар ўртасидаги сўнгги уч учрашув:

"Рома" – "Наполи" 0:2

"Наполи" – "Рома" 4:0

"Наполи" – "Рома" 2:1


"Интер" – "Ювентус"

"Рома"нинг ўйини "Манчестер Юнайтед" — "Ливерпуль" баҳсига тўғри келган бўлса, бу ўйин ПСЖ иштирокидаги ўйин билан деярли бир вақтда бошланади. Нуфуз жиҳатдан юқоридаги чемпионат баҳсларидан кўра юқорироқда туради аламзада жамоаларнинг тўқнашуви. Санаб саноғига етолмай қолган бир неча йиллик гегемонликдан сўнг миланликлар "Юве"нинг қулоғини бураб қўйишди ҳамда титулни ўзлариники қилишди. Энди уни ҳимоя қилиш ундан-да кўпроқ машаққатни талаб қилади. Айниқса, рақиб собиқ гегемон бўлса. Иккала жамоа ҳам бутун чемпионат учун тўплаган 100 фоиз энергиясининг камида ярмини мана шу баҳс учун сарфлаши эҳтимолдан ҳоли эмас. Сабаби, ўзаро учрашувлар жуда катта аҳамиятга эга. Футболда ва ундан ташқарида гапириш учун тайёр манба бўла олади. "Кекса сеньоралар"га бугунги жангда Ди Лигт ҳамда Дибала ёрдам беролмаслиги мумкин. Туринликлар учун "Интер" қулай рақиб, жамоа сўнгги 13 ўйиннинг 11 тасида ютқазмаган. Бу статистика ҳам туринликларга ўтган йилги чемпионликдан маҳрумлигига тасалли бўла олади. "Интер" эса тили осилиб қолса ҳам бугун хурсанд кайфиятда майдонни тарк этишга ҳаракат қилади. Ҳар ҳолда Месси, Мбаппе, Неймар иштирокидаги учрашувдан қизиқроқ ўтиши, шубҳасиз. Футбол ишқибозларига эса ухлаб қолишни маслаҳат бермаган бўлардим.

Жамоалар ўртасидаги сўнгги уч учрашув:

"Ювентус" – "Интер" 3:2

"Ювентус" – "Интер" 0:0

"Интер" – "Ювентус" 1:2


Италия А Серияси турнир жадвали

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+3   
24 окт 15:54:29
Ali Rahmon
ОЛЛОХ Хохласа биринчи уринда ЭЛ КЛАСИКО да
+2   
24 окт 15:09:13
O'zbegimVatanim
CR7
+2   
24 окт 14:23:07
Ш @ К
Bugun Shomurodov 80 daqiqagacha maydonga tushmasligi 99.9 % shunday ekan Ronaldu...
+1   
24 окт 15:53:48
Juve 1985
Рома...
+1   
24 окт 14:54:32
fc Surxon
Sayt xodimlari bugun 1 aprel hazil kuni emas
   
24 окт 18:48:01
Zakon
Аввал Шомуродов Роналдо ўнг оёғида урган голларича гол урсин кейин.Роналдога тенглашсин.
   
24 окт 18:41:40
Утмиш Футболи
Sal aql b.n soliwtiriylar
   
24 окт 18:20:01
Shovruq88
Bir daqiqa oynasa ham Eldor Shomurodovga ovoz beraman
   
24 окт 15:40:12
Ilyosbek.com
Прездентликка Шомуродов номзодини куйибдими дебман.
   
24 окт 14:52:17
Илхом Нарбаев
man boshdan beri Shomurodov xali xchnimani qoyilatmadi deb kelaman na yurti uchun na öynagan jamoasi uchun, Hotyabi Sergeev Uzb yoshlat tj sda chempion qb bergan vaqtda shu öyinchnyam özi mashi 15takam muhlisla sindrdi öziga ishonchni, becharani aybi rus böganida, daje eslimz Shatskihlagayam qanaqa muomila böganini, tinchgna futbolni zapret qilish kk i vsyo qanchadan qancha pul oddiy halq qölida aylanadi
   
24 окт 14:45:35
????????????????????????????
Shomurodov yetib kelgan joyi shu bolsa kerak manimcha. Chunki boshqa ligalarga otgan xujumchilar allaqachon gollar sonini "Ranggi Sovuq 0 " raqamidan 4, 5 taga ozgartirib yubordi Ronaldu, Lukaku, Jeko, jadvalni pastki qismida Destro 4 talab urib qoygan bizni shoring qurg'ur Eldorjon xali shu 0 ni ichidan chiqa olmayapdi eng alamlisi anu Qoratoy Abraxam xam 2 ta urib qoydi dardingni kimga aytsishni xam bilmiysan endi mani ayibga buyurmiysan Ranaldu muxlisi bolmasam xam APLni tamosha qilaman bugun Eldorjon.
   
24 окт 14:42:29
Nizam real chik 4-2
Eldorni tarkibda tushushiga bogliq 90% KR
   
24 окт 14:26:33
Akmal Normurodov
нима хам деярдик еш болани рахбар килиб куйгандан кейин нима булсин ПФЛда
-1   
24 окт 14:31:26
Akmal Normurodov
Akmal Normurodov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
нима хам деярдик еш болани рахбар килиб куйгандан кейин нима булсин ПФЛда
Диёр Имомхўжаев
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика