"Саутгемптон" Салисуни харид қилди

5 авг 2020, 23:38
Англиянинг "Саутгемптон" клуби "Вальядолид" ҳимоячиси Муҳаммад Салисунинг трансферини амалга оширди, деб хабар қиляпти Sky Sports.

Таъкидланишича, "авлиёлар" раҳбарияти 21 ёшли ганалик марказий ҳимоячи учун 12 млн евро (10,0 млн фунт) тўлаб, футболчининг шартномасини сотиб олиш вариантини фаоллаштирган. Салису "Саутгемптон" билан 4 йиллик ҳамкорлик битимига имзо чеккани айтилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky Sports