

Диего Симеоне шогирдлари сўнгги йилларда ушбу орзу амалга ошишига жуда яқин келишган эди, аммо икки маротаба улар "Реал"га финалда мағлуб бўлишди.
"Барчамиз бу турнирда ғолиб бўлишни орзу қиламиз. "Атлетико" Чемпионлар лигасида ғолиб бўлмагунча курашаверамиз. Биз юракдан ўйнаймиз" - дейди Сауль.
"Атлетико" "Лестер Сити"га қарши Чемпионлар лигаси чорак финал босқичининг илк учрашувида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Жавоб ўйини 18 апрель куни бўлиб ўтади.


