Саудия клублардан бири Винисиус Жуниор трансфери бўйича аниқ сумма таклиф қилди

Khoja
22 фев 2025, 08:18
Ҳозирда номи ошкор этилмаган Саудия жамоаси «Реал Мадрид»га рекорд пул таклиф қилган.

Саудияликлар Винисиус Жуниор учун «Реал Мадрид»га 350 миллион евро тўлашга тайёр. Футболчининг ўзига эса 5 йилга 1 миллиард евро беришмоқчи.

Жорий мавсум Винисиус «қироллик клуби» сафида 32 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 16 та гол ва 12 та голли узатма бор.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com