Саудия клуби Лаутаро учун йилига 60 миллион евро таклиф қилмоқда

Aziz Tukhtamuradov
21 июл 2023, 09:18
Аргентиналик футболчи Лаутаро Мартинес фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин.

Маълум бўлишича, Саудия клубларидан бири футболчининг агентига таклиф билан чиққан. Ҳужумчи учун 4 йиллик шартнома ва бир мавсум учун 60 миллион евро маош таклиф қилинмоқда.

Аргентиналик футболчи ҳозирча ушбу таклифга рози бўлгани йўқ, шу сабабли Саудия Арабистони томон "Интер" билан музокараларни бошламаган. 

Лаутаро ўтган мавсумда А Сериянинг 38 та ўйинида майдонга тушиб, 21 та гол ва 6 та голли узатмани амалга оширган. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: twitter.com/CLMerlo