UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Саудия Арабистонидан навбатдаги юриш! "Ал Аҳли" "Челси" харид қилмоқчи бўлган форвард учун таклиф суммасини оширди Янгиликлар

Саудия Арабистонидан навбатдаги юриш! "Ал Аҳли" "Челси" харид қилмоқчи бўлган форвард учун таклиф суммасини оширди

Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" жамоаси Англия терма жамоаси форварди трансферига жиддий киришган кўринади.

Жидданинг "Ал Аҳли" жамоаси "Брентфорд" ҳужумчиси Айвен Тоунини қўлга киритмоқчи ва таклиф этилган суммани янада оширди.

"The Sun" нашрининг хабар беришича, арабларнинг дастлабки таклифи 35 миллион фунт стерлинг бўлган ва инглизлар бу таклифни рад этишган. "Брентфорд" аввалроқ Тоунининг трансферини 70 миллионга баҳолаётганди, лекин форварднинг ўзи клубини алиштирмоқчилиги туфайли "арилар" нархни бироз туширишга розилар.

Бундан ташқари, форвард учун курашда "Челси" ҳам иштирок этмоқчи. "Футболчилар инқирози"га учраган лондонликлар трансфер ойнаси ёпилгунга қадар ҳужумчи сотиб олмоқчи. "Арилар" тахминан 45 миллион фунт (53 миллион евро / 58 миллион доллар) эвазига Тоуни билан хайрлашишга тайёрлар.

Ўз навбатида, Тоуни ва унинг оиласи Саудия Арабистонидан бўлган таклифга якуний жавобларини ҳали айтишмаган.

Фаолияти давомида Айвен Премьер-лиганинг 85 ўйинида майдонга тушган ва 35 та гол уришга эришган. 

Саудия Арабистони чемпионатининг ўтган мавсумида "Ал Аҳли" учинчи ўринни эгаллади.

"Ал Ҳилол"? "Ал Насср"? "Ал Иттиҳод"? Йўқ "NEOM SC"!

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика