

Араблар ФИФАга аъзо мамлакатларга стадион ва иншоотларни қуриш ёки модернизация қилиш учун 1 млрд долларгача бўлган паст ставкаларда кредитлар беради.
Жанни Инфантино битимни бутун дунё бўйлаб ривожланаётган футбол мамлакатларида инфратузилмани яхшилаш йўлидаги асосий қадам деб атади.
Саудия Арабистони 2034 йилги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилишга тайёрланмоқда ва жаҳон футболидаги ўрнини мустаҳкамламоқда.
Кредитлар иш ўринларини яратиш, ёшларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш ҳамда жамиятнинг узоқ муддатли ривожланишини қўллаб-қувватлашга қаратилган.



