

Саудияликлар олдинги ўйинда Молдовани 3:0 ҳисобида мағлуб этишганди, лекин кеча 1:4 ҳисобида ютқазиб қўйишди. Ироқнинг Басра шаҳрида бўлиб ўтган ўйинни кўриш мақсадида 60 минг мухлис стадионга келди. Шуни айтиш лозим, Ироқ ўз майдонида Саудияга қарши охирги 40 йил ичида биринчи марта ўйнади.
Бу баҳс ироқлик футболчи Маҳди Карим учун терма жамоадаги хайрлашув учрашуви бўлди. 2007 йилги Осиё Кубоги ғолиби кеча терма жамоа билан хайрлашди.






