Саудия Арабистони клуби Месси учун таклифини 500 миллион еврогача оширди

Sherzod Nurmatov
18 май 2023, 16:50
"Ал Ҳилол" ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси учун таклифни оширишга қарор қилди.

Бу ҳақда "Goal" хабар бермоқда.

Манбага кўра, шартнома суммаси бир мавсум учун 500 миллион еврога кўтарилди. "Ал Ҳилол" Мессининг Криштиану Роналду билан бир лигада ўйнашига қизиқиш билдирмоқда, шу боис 35 ёшли аргентиналик футболчи рекорд даражадаги таклифни қабул қилиб олди.

Шунингдек, Месси ҳамон "Барселона"га қайтишни афзал кўраётгани қайд этилган. Ҳужумчи май ойи охиригача келажаги борасида бир қарорга келади.

Мессининг ПСЖ билан келишуви 2023 йилнинг ёзида якунига этади. Жорий мавсумда у клуб сафида барча турнирларда 38 та ўйинда қатнашиб, 20 та гол урди ва 19 та голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Goal.com