Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" рақибини ишончли ҳисобда таслим этди. Машарипов 73 дақиқа ўйнади, Роналду эса дисквалификация сабаб ўйинни ўтказиб юборди

Alisher Ostonov
6 янв 2023, 22:17
Саудия Арабистони Премьер-лигаси 12-тур доирасидаги "Ал Насср" — "Ал Таи" ўйини бўлиб ўтди.

Бугунги ўйинни "Ал-Насср" янги ўйинчиси Криштиану Роналду дисквалификация сабаб ўтказиб юборди. 37 ёшли ҳужумчи Англия футбол ассоциацияси томонидан қўйилган иккита таъқиқни ўтказиши керак.

Мезбонларнинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов эса ўйинни асосий таркибда бошлади ва 73-дақиқада ўз ўрнини жамоадошига бўшатиб берди.

Баҳс эса Талисканинг дубли эвазига мезбонлар фойдасига ҳал бўлди. Қайд этиш керакки, ўйинчининг иккинчи голига дарвозабон Давид Оспина ассистентлик қилди.


"Ал-Насср" — "Ал Таи"

Голлар: Талиска (42, 47).


САУДИЯ АРАБИСТОНИ ЧЕМПИОНАТИ ТУРНИР ЖАДВАЛИ


Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia