

Петербург клуби жума кунигача италиялик мутахассисдан якуний жавобни кутиб турганди, аммо Сарри муддатидан олдин россияликларнинг таклифини рад этди. “Зенит” Саррининг товони пулини тўлаб (8 миллион евро) мураббийининг ўзига 4 миллион евро маош таклиф этишни режалаштириб турганди.
Хабар беришларича, Сарри олдида энди иккита йўл қолди. Бу фаолиятини “Наполи”да давом эттириш ёки “Челси”ни Конте тарк этса, унинг урнига “аристократлар”ни бошқариш.



