

“Жисмоний жиҳатдан кучли бўлиб боряпмиз. Жамоа бу сафар яхши темпда 70 дақиқа ҳаракат қилди. Италия Кубогида эса бу кўрсаткич 30 дақиқани ташкил этганди. Бизда йирикроқ ҳисобда ғалаба қозониш имконияти бор эди, аммо иккинчи бўлимда ўйинни орқароқдан бошлашга тўғри келди. Бу тактик қарор эмасди. Шунчаки ҳозир футболчиларга ўйинни бир маромда ўтказиш учун бирдек куч етишмаяпти. Бизни жуда кўп танқид қилишмоқда, аммо йўлда давом этган ҳолда жисмоний жиҳатимизни бир маромга келтириб оламиз”, — дейди Сарри.



