UZ

Сўнгги янгиликлар

11:45Биринчи лига. Учинчи турнинг барча натижалари  0 11:38Футзал. 4-тур. "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" 10:6 ва бошқа натижалар  2 11:23Карикатура: Бэйл "Тоттенхэм" қандай кетган эди ва қандай ҳолатда қайтди?  2 11:00"Атлетико" "Арсенал" футболчисини харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи  1 10:37"Лидс" 20 миллион фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  1 10:14Месси Видаль билан хайрлашди: "Сени доим феномен деб ҳисоблаганман. Бизнинг йўлларимиз яна кесишади"  11 09:55"Турон" футбол клуби янги замонавий автобусга эга бўлди  4 09:50Лэмпард: “Кепа катта хато қилди”   10 09:14“Лестер” АПЛда 87 йил қайд эта олмаган натижасига эришди   2 09:09Про лига. Бугун "Турон" - "Нефтчи" ўйини бўлади  3 09:07Суперлига. Бугун Жиззахда Бақоев - Ашурматов тўқнашуви, "Сурхон" Қаршида меҳмон бўлади  21 08:57Клаудио Раньери: “Футболчиларимдан бунчалик кучсиз ўйин кутмагандим”   2 08:45Андреа Пирло: “Биринчи бўлимда кўпроқ гол ура олмаганимиздан афсусдаман”   3 08:32Зидан “Реал Сосьедад”га қарши баҳсдаги дурангдан сўнг нималар деди?   1 08:15Криштиану Роналду кетма-кет 19 мавсумдан бери гол урмоқда   16

Сарри ва Роналдудан бирини танлашга тўғри келди. Пирло қандай мураббий бўлади? Янгиликлар

Сарри ва Роналдудан бирини танлашга тўғри келди. Пирло қандай мураббий бўлади?

"Ювентус" учун идеал вариант излашда давом этамиз.

Сарри ҳайдалди. "Ювентус"ни Пирло қўлга олди. Яна бир бор буларнинг барчасида фақатгина Маурицио айбдор эмаслигини такрорлашдан фойда йўқ. Аслида у асосий айбдор ҳам эмас. Сарри Турин учун энди тарих. Лекин ушбу қарор оқибатлари қандай бўлади?

Сарри вазифалари қаторига нафақат жамоа ўйинини ташкил этиш ва мавсумдаги натижалар кирарди, уни бунданда кўпроғи учун таклиф қилишганди — шу сабабли, истеъфо ҳам шунчаки мураббий ишидан қаноат ҳосил қилмасликдан каттароқ мавзу. Назаримда, "Юве" раҳбарияти ЕЧЛдаги мағлубият сабаб шошилинч қарор қабул қилмади. Маурицио нима демасин, Аньелли учун у ҳеч қачон севимли мураббий бўлмаган. Бу вазиятда унинг олдида ёки/ёки варианти турганди — ва Аньелли балки, нотўғри ва узоқни кўзламай қарор чиқаргандир, лекин аниқ режага мувофиқ иш кўрмади, аммо жуда мантиқий қарор қабул қилди. Бу борада Саррининг ҳайдалиши ўзига хос воқеа бўлди.

Саррининг ҳайдалиши шошилинч қарор эмас. Мураббий ёки Роналдудан бирини танлашга тўғри келди

Бир йил аввал Саррининг тайинланишини "Юве"ни қайта дастурлаш учун ташланган қадамдек қабул қилинганди. Мураббий биринчи матбуот-анжуманида "ғалаба — аҳамиятга эга ягона нарса" шиори энди долзарб эмаслигини айтганди. Унинг фикрларини клуб раҳбарлари хотиржам қўллаб-қувватлашди. Бу ҳақиқий инқилоб эди. Ўтган асрдан буён бундай услубда ўйнамаган клуб, ултра-ҳужумкор футбол ўйнашга ўтди.

Ҳозир тушунарли, бу иш бермади, лекин мураббийни истеъфога чиқариш қанчалик тўғри бўлди? Саррини чақирилгани ва унинг олдига қўйилган вазифаларни бир йилда амалга ошириб бўлмайди. Клопп "Ливерпуль"да 8-ўриндан бошлаганди. Гасперини "Аталанта"сининг пойдеворини йўқотганида 7-поғонага тушиб кетганди. Пеп керакли трансферлар ва катта маблағ бўлса-да, "Ман Сити" билан дарҳол соврин ютолмади. Тизимли мураббийлар камдан-кам вазиятда биринчи мавсумдаёқ натижа берадилар. Агар клуб ичида душманлик руҳияти ҳамроҳ бўлса, унда натижадан умид қилмасангиз ҳам бўлади.

Сарри ўзи учун унча мос бўлмаган ва анча ёши ўтган таркиб билан курашди, икки нафар бир тизимда ишламайдиган йирик фигура, бири асосий таркибда бўлиши зарур, иккинчиси бўлишини талаб қилинади, клуб босслари билан босим, кийиниш хонасидаги вазият, талабчан тифозилар, корона-инқирози, пневмония, 4-3-бир ярим тактикасида прессинг уюштириб, 4-3-3 ёки 4-4-2 эмас 4-4-0да ҳимояланишига тўғри келди. Шундай бўлса-да, жуда оғир мавсумда чемпионликни қўлга киритди. Аньелли иштаҳаси очилган ва бундан кўпроғини истамоқда, ўша кўпроғини эса Сарри бера олмади. Бироқ мураббийни нима учун олиб келингани бизнинг ёдимизда-ку. Уни революция учун чақиришди, бу иш эса бир йилдан кўпроғини (қўшимчасига, бунақа йилдан кўпроғи) талаб қилади. Маурицио доим кейинги мавсумда аввалгисидан яхшироқ ўйнарди ва агар унга ишониб, вақт ҳамда нормал шароит яратилганда "Юве"га кўп нарса бериши мумкин эди.

Муаммо ҳам аслида шунда. У учун зарур шароит бўлмасди. Сарри нафақат пойдевор қуриши, балки аввалгисининг асоратларини йўқотиши ҳам керак эди. Лекин шу ишни қилиш учун унга рухсат беришмади. Мавсум Роналду ва Саррини қарама-қарши қўйди. Прессингда ва ҳимояда Кришнинг фойдаси тегмайди, тўпни баъзан ўзида кўп ушлаб қолади ва мувозанатни ўзи томонга тортиб юборади. Авваллари бу иш берарди, баъзан Саррида ҳам ишлади, лекин Роналду тўп дарвоза тўрига бориб тушмаган вазиятларда ортиқча бўлиб қолаверди.

Рон бўлмаса Сарри 100% натижа беришига кафолат йўқ, лекин Саррисиз – Криштиану ҳам 100% натижа бериши аниқ эмас. Бир нарса аниқки, бирга уларнинг ҳеч бири 100% фойда келтира олмасди. Бу ҳақида Саррининг ўзи ҳам айтди: "Мен ҳеч қачон футболчиларга бунчалик эркинлик бермаганман, лекин бу ерда ҳужумдаги вазиятга жойлашишга мажбур бўляпман. "Юве" ҳеч қачон менинг аввалги жамоаларимдек бўлмайди".

Мана нега Саррига чиқиш эшиги кўрсатилди. Унинг "Наполи"си "Юве"дагидек имкониятлар ва класс бўлганида дунё футболи доминатори бўлиши ҳеч гап эмасди. Лекин "Ювентус"нинг ўзида Маурицио ожиз қолди. Мавсум охирига келиб, қўл остидаги футболчилар билан у барқарор тизим ярата олмаслиги яққол аён бўлди. Куни кеча Аньелли Роналду қолишини айтди. У қолар экан Сарри билан ҳамкорликни давом эттиришдан маъно бўлмасди, муҳими истиқболи йўқ лойиҳа бўларди.   

Айтиб ўтганимиздек, Аньелли мағлубиятдан жаҳли чиқиб, шошилинч қарор қабул қилмади. У танлашга мажбур. Агар Сарри қолганда, бу мураббий билан натижага эришиш учун нафақат Роналдуни сотиш — балки яна бир мавсум кутишга тўғри келарди. Аньелли тезроқ натижани танлади — ва бу ҳақида "Лион" билан ўйиндан кейиноқ берган интервьюсида ҳам айтди: "Аввал биз орзу билан яшардик, энди — мақсад билан".

"Ювентус"га тактик мураббий керакми ёки ўзгарувчан тизимли-ми? Андреа Пирло қайси тоифага киради ўзи?

"Ювентус" деярли барча аъзосининг ёши ўтган таркиб ва 35 ёшли футболчини танлади, уларнинг келажаги деган нарсанинг ўзи амалда йўқ — демак бир-икки мавсумда ЕЧЛда ғолиб чиқишни ният қилган. Аньелли янги мураббий ва Роналду билан Сарри ҳамда янги таркиб билан бўлганидан кўра, имокният кўпроқлигига ишонмоқда. Гап шундаки, бундай вазиятлар учун ҳар қандай мураббий ҳам тўғри келавермайди. 

Идеал вариант — тактик-мураббий. Бир йил аввал "Ювентус" Саррини чақираётиб йўл қўйган хатосидан тўғри хулоса чиқариши зарур: бир-бирига мос келмайдиган бир нечта футболчи билан барқарор тизимли жамоа яратиб бўлмайди. "Юве"да барчасини шундай йўлга қўйиш керакки, Рон ва Дибала (Сарри қўл остида у ўзаро мос келгани сабаб зўр ўйнади). Лекин яна иккита муҳим омил мавжуд:

1. Роналду — 35 ёш. Бу вазиятда тизимли мураббийни чақириш хавфли. Бир-икки йилдан кейин жамоани яна қайтадан қуриш керак бўлади. "Реал"га бунинг учун бир мавсум вақт керак бўлди.

2. "Ювентус"ни мураккаб ва ўзига хос таркиби бор. Бу таркиб билан кўп ҳаракатга мослашган тактик ўйин кўрсатиш мумкин, аммо шу ўринда ўйинчиларнинг ёши ўтган ва ҳамма нарсага ҳам имкониятлари етмай қолиши мумкин. "Менью" ўта чиройли ўйин кўрсатиш имконини бермайди.

Шу сабабли, тактик мураббий зарур. Мослашувчан мураббийлар одатда қисқа вақтли вазифаларни яхши уддалашади (асосий мақсад – ЕЧЛ эканлигини унутмаймиз) ва таркибдаги ўзгаришларга ҳам мослаша оладилар. Тактиклар ўйинни таркибдан келиб чиқиб қурсалар, стратеглар фикрга қараб бу ишни амалга оширадилар – у ўз қарашларини қисман ўзгартиришга ва жамоага мослашишга рози бўлсагина, тизимли мураббийни таклиф қилса бўлади. Акс ҳолда, Саррини ҳайдаш хато бўлган бўлади.

Гап шундаки, одатда яхши тактиклар банд бўладилар (бироқ улар ҳам мақсадга ета олмасликлари мумкин. Аллегри Роналду учун Дибаладан воз кечганди, лекин барибир мувозанат топилмади), тизимли мураббийлар эса деярли ҳеч қачон бирданига натижа бермайдилар. Шу сабаб, Пирлонинг тайинланиши мантиқан тўғри қадам. Биз уни тактик ёки стратеглигини аниқ билмаймиз, биз у қанчалик кучли мураббийлигини ҳам билмаймиз (ишонамизки, у жуда яхши мураббий). Ҳозир биз бир йил ёки бир ойдан кейин нима бўлишини айта олмаймиз, лекин натижа қандай бўлган тақдирда ҳам бугунги ҳолатда шундай қарор талаб қилинаётганди.

Ҳамма гап шундаки, Пирло – янги мураббийлардан. У тактик бўлиши мумкин, сабаби бутун фаолияти давомида тактиклар билан ишлаган ва агар чиндан шундай бўлса, у жамоага идеал тарзда мослаша олади: Андреа кўпроқ ақлли ўйини сабабига афсонага айлана олди, у ўйинни доим жуда чуқур англар ва ўнг оёғида дахшатли нарсалар қилиб ташларди. Шу билан бирга у стратег бўлиши ҳам мумкин, амалда шундай бўлса ҳам керак. Капеллонинг гап-сўзлари ва Пирлонинг характеридан келиб чиқсак (ва Гвардиола ишидан ҳайратланишни инобатга олсак), лекин шундай бўлса-да, "Юве" ютқазмайди: фаолиятини энди бошлаган тизимли мураббийлар одатда мослашувчан бўладилар. Сабаби улар ўз қарорлари қанчалик тўғрилигига шубҳа қиладилар ва биринчи тажрибадан келиб чиқиб тузатишлар киритишади. Яъни "Юве" шундай вариант танладики, мураббий ҳар қандай ҳолатда ҳам жамоага мослашади, ундан келиб чиқиб қарорига ўзгартириш киритади – агар тизимли мураббийлар сирасидан бўлса ва топ-клубда ҳам ишлаб кетишга салоҳияти етарлилигини исботласа, бир-икки йилдан кейин жамоани унга мослаштирса бўлади. 

Стилистик жиҳатдан Пирло идеал вариант, натижа борасида эса бошқа исталган мураббий билан ҳам таваккал бундан кам бўлмайди: бундай таркиб билан (унда бир бири билан тушмайдиган услубдаги футболчилар етарлича) ҳеч бир мураббий натижага кафолат бермайди. Буни Аллегри ва Сарри амалда исботлаб улгурди. Андреа ҳеч бўлмаса, дебютант сифатида ортиқча босимдан ҳоли бўлади, тифози симпатияси ва клуб босслари олдида яхшигина авторитетга эга: Аньелли уни деярли Перес Зиданни яхши кўрганичалик хуш кўради.

Зерикиб қолмаслигимиз аниқ. Чунки бу Пирло, чунки бу "Юве"! Сабаби Андреанинг тайинловдан кейинги илк сўзлари: "Менинг жамоам чиройли ўйнаши керак – лекин фақат ғалаба учун ҳаракат қилиши шарт".

"Юве" айнан шу нарса ҳақида орзу қилади.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +8   

Фикрлар

+3   
13 авг 20:34:45
Finansist
Унака булса Роналдуга рахмат айтиш керак эканда Ювентусни бу кашандадан куткарагани учун. Сарри Роналду сабаб кетдимуш...
+3   
13 авг 20:08:52
Bahodir Sulton
Бунча узун мақола))))) таржимонга раҳмат лекин сарри роналдуни деб кетгани йўқ ўзи сарри ҳамма ёққа чи.иб кетди. Ўзи шунақа роналдуни ёки мессини мураббий кетса доим месси кетқазди роналду кетказди дейишади. Лекин бирор марта месси ва роналдуни ўз тренирини ёмонлаганини кўрмадим.
+2   
13 авг 22:47:26
☆C.RONALDO_7☆
Sarri ketgani yaxshi boldi endi juve jonlanadi.Pirlo avvalari juveda o‘ynagan hozir o‘ynagan jamoasida murrabiylarning jamoasi yaxshi o‘ynayapti.Masalan:Lempard,Sulsher va Zidan.
+2   
13 авг 22:10:02
Half-blood Prince N1
Rakuten фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Men har safar yozadigan gaplarni maqola qilib yozishibdi. Sarri Yuventusda natija berishi uchun vaqt va uning falsafasiga mos o'yinchilar kerak degandim. Lekin, Sarri o'z uslubida o'ynamadi, u Yuventusdagi o'yinni Ronaldu atrofida qurdi va oqibatni bilib turibsizlar. Allegri davrida Ronaldu hech qanday individual natija ko'rsata olmagan. Debtut deyishlaring mumkin, lekin, Ronaldudek futbolchi Lukakudan pastroq natijaga erishgan ilk debyutida. Sarri bilan esa Ronaldu yana cho'qqiga chiqdi. Pirlo bilan Ronaldu bunday cho'qqiga chiqishiga shubham bor. Lekin, Italiya jamoalarini kuchsizligini hisobga olsak, Yuventus Pirlo bilan ham nimalardir yutishiga ishonyapman. Lekin YChLda boshqa ligalar Yuventusni yeb qo'ya qoladi. Sarrining ketishi bu 100 foiz Ronaldu sabab. Agar Sarri qolganda Ronaldu boshqa joyga ketardi. Sababi, Sarrining uslubida Ronaldu kabi o'yinchiga joy topilishi qiyin edi.
Сиз лукакудан ёмон натижа курсатди деяпсиз аммо лукаку конте кул остида уйнади роналду эса алегри сиз эса солиштиряпсиз алегри топ назорати прагматик тактик юришлар билан уйнидиган мураббий булса конте кучли прессинг агрессив харкатлар тезкор хужумлар ва жамоа олдинда уйнатадиган мураббий аклингизга лукакуни солиштириш келибдику аммо конте билан алегрини таккослаш эсиздан чикибди энди саррига келсак сарри на футболчиларни узига куйиб берди вазиятни на жамоани бирлаштиролди уйинларда факат узилиш бор хозирги кунда жамоалар аввало ярим химояни савияли уйинчилар билан булишини хохлашади хох у богловчи булсин хох таянч масалан хозирда энг зор дейилаётган клублар ливер ярим химоя зор топни яхши йетказиб беради кушимча иккита канот химоя хам толик ярим химояга йордам беради; ман сити ярим химоя класс; бавария богловчилар суппер даражада ишлашмокда шунинг учун хам лева бу йил суппер уйин курсатмокда; реал хозирда реал испанияда ютгани ва суппер кубокни оганига айнан ярим химояни савияси кеземиро валверде модрич хуллас уларда хам класс ана энди ювега келсак рабио топни жудда кеч йетказади ёки олдиради айнан шунинг учун хам псж жунатворган, бентанкур майдонда хозирги барсадаги рики пуч каби хам уйнолмиди матиуди аввалгидек курашларда голиблик ва олдинга узатишлар деярли йок йош билан хам боглик бу нарса рамсей эса спорт формасини арсеналдаёк йокотганди хали хам шу ахволда пянич у сарри хозлагандек богловчи эмас балки ташкилаштирувчи яни бускест каби уйниди аммо бускестдан йомонрок хуш энди айтингчи роналдуни айби нима? Роналду голлар урди бу саррини уйинди уни атрофига курганида эмас балки роналду 14 пеналтидан киритди голни куплаб голларни йок жойдан тепиб колди 2 та штафдан буни толик уни юве сафидаги бу йилги голларини курсангиз биласиз сиз айтган нарсага келсак италияда жамолар кучсиз деяпсиз аммо ла лигада бундан хам баттаркуу эйбар каби жамоалар пастдаги брешиадан баттар буб йотибди ла лигани кучлилиги реал барса дек икки тенг кучли борлигида ва улардан сал кучсизрок атлетикода ва севиля бор коганлар италияни хозирда жудда кучсизланган миландан беш баттар кучсиз хаммаси кучли 4 ликни айтмаса хам булади проста ювени классига йетиб боришмаган хали толик италия жамоалари хуш наполи кучли тортликда эмас аммо чорак финалда барса билан уйнаяпти кайси кучли торликдан ташкари буган жамоа ла лиганики ё европа ё чемпионлар лигасида уйнаяпти?
+1   
14 авг 10:58:01
Faxriddin 007
Bir o'yab ko'ringlar barsachilar barsa o'z o'yinini messiga qurdi natija qani ychl da. Real realni ronaldoga qurdi natijani bilasiz. Xo'sh, o'ylab ko'ring kim kuchli. To'g'ri ronining o'yini yuveda unchalik emas. Lekin u hali bu yil ikkinchi mavsumni o'tkazdi. Sizlarga bir gap barsachilar: Messini boshqa klubda tasavvur qila olasizmi? Nima deyabsiz disizmi? Hahahaha.
+1   
14 авг 00:38:52
Uzbeks Number one
Rakuten фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ronaldu bilan Messining o'yin pozitsiyasini hisobga olmasdan fikr yozibsiz. Ronaldu faqat hujumda o'ynay oladi. Vaziyat yaratilsa gol uradi. Yaratilmasa gol urishi qiyin. Ronaldu yakunlovchi o'yinchi. Messi bilan vaziyat boshqacharoq, u xohlasa yakunlovchi, xohlasa yaratuvchi rolida ham o'ynay oladi. Ronalduni orqaroqqa joylashtiring, shu chaki yugurib yuradi agar to'p olsa ortga pass beradi, Messi esa ham hujumda, ham maydon markazida o'ynay oladi. Setyen bilan Sarrining klublarda o'rni umuman boshqacha, ularning futbolchilarida ham katta tafovut bor. Setyenning falsafasi Barselona falsafasiga o'xshaydi, ammo, Sarrining falsafasi bu Allegri davrida qurilgan jamoaga to'g'ri kelmas edi. Setyenga yetishmayotgan narsa bu yetakchilik qobiliyati va qatiylik. Sarrida bu narsalar bor edi, ammo, bu hunarini ko'rsatgan vaqtida uni Ronaldu muhlislari yoqtirmay qolishgandi. Ronaldu bilan Messining roli ham jamoada qanday ekanini hisobga oling. Mavzu Yuventus haqida, Barselona haqida bunaqa mavzu chiqsa bemalol tortishaveramiz.
Bitta gap Barsaga Mourino ili Anchelottini taktikasi tori kemagande Yuventusga Sarrini Real Madridga Lopotegini taktikasi tori kemidi.. har bitta kotta klublani ozini oyin falsafasi bor undan chiqib ketomidi
+1   
14 авг 00:15:34
Bahodir Sulton
Сиз доим мессини мақтайсиз ечлда роналду енг кўп пасс берган фудболчи ҳисобланади. Роналду ҳам жамодошларига вазият яратиб беради. Тўғри роналду плаймакер эмас лекин у ҳам пасс беришни билади. Сиз гўйоки роналду умуман пасс беришни билмайди дейсиз ҳамма коментларингизда месси роналдудан кўра яхши пасс беради десангиз булади
+1   
13 авг 21:58:41
Akbar Qirol
Yuvega Konte yaxwidi. Konteyam zor murabbiy. Sarri bankir bogan. Lekin yomon treniramas. Unga kopro ortamiyona jamoala tori keladi
+1   
13 авг 21:42:24
Uzbeks Number one
Rakuten фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Men har safar yozadigan gaplarni maqola qilib yozishibdi. Sarri Yuventusda natija berishi uchun vaqt va uning falsafasiga mos o'yinchilar kerak degandim. Lekin, Sarri o'z uslubida o'ynamadi, u Yuventusdagi o'yinni Ronaldu atrofida qurdi va oqibatni bilib turibsizlar. Allegri davrida Ronaldu hech qanday individual natija ko'rsata olmagan. Debtut deyishlaring mumkin, lekin, Ronaldudek futbolchi Lukakudan pastroq natijaga erishgan ilk debyutida. Sarri bilan esa Ronaldu yana cho'qqiga chiqdi. Pirlo bilan Ronaldu bunday cho'qqiga chiqishiga shubham bor. Lekin, Italiya jamoalarini kuchsizligini hisobga olsak, Yuventus Pirlo bilan ham nimalardir yutishiga ishonyapman. Lekin YChLda boshqa ligalar Yuventusni yeb qo'ya qoladi. Sarrining ketishi bu 100 foiz Ronaldu sabab. Agar Sarri qolganda Ronaldu boshqa joyga ketardi. Sababi, Sarrining uslubida Ronaldu kabi o'yinchiga joy topilishi qiyin edi.
Endi shu sovoli ozizga berin Setienmi ili Messimi? agar Messi Barsadan ketsa Setien o'zi holagande komanda qurolidi agar unga imkon berilsa ammo lekin biroq diganlaride bunga Barsa va Messi fonatlari qarshili qiladi kak Yuventus va Ronaldu fanatlari Sarrini ketishini xolagande(Setienam o'ziga hos taktik murabbiy).. kopchili etadi Barsa rahbarlari kuchli murabbiy opkemidi db uzru Messi borki xichqachon kuchli, mashhur murabbiy kemidi chunki sababini oziz juda yaxshi bilasiz....
   
15 авг 03:09:54
Oybek Nurmatov
Lekin Sari chelsida ham xech narsa qilgani yoq.
Saal ronalduni tagini kovlaydigan maqola qilibsiz.
Ronaldu u uynash kerak sabibi, klub imiji, piar, shunQa narsalar uchun ham kerak u boshqa joydan daromad olib keladi
   
14 авг 01:36:22
Davletov Surojbek
☆C.RONALDO_7☆ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Sarri ketgani yaxshi boldi endi juve jonlanadi.Pirlo avvalari juveda o‘ynagan hozir o‘ynagan jamoasida murrabiylarning jamoasi yaxshi o‘ynayapti.Masalan:Lempard,Sulsher va Zidan.
Va Diego Simeone
-3   
13 авг 22:15:40
Rakuten
Uzbeks Number one фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Endi shu sovoli ozizga berin Setienmi ili Messimi? agar Messi Barsadan ketsa Setien o'zi holagande komanda qurolidi agar unga imkon berilsa ammo lekin biroq diganlaride bunga Barsa va Messi fonatlari qarshili qiladi kak Yuventus va Ronaldu fanatlari Sarrini ketishini xolagande(Setienam o'ziga hos taktik murabbiy).. kopchili etadi Barsa rahbarlari kuchli murabbiy opkemidi db uzru Messi borki xichqachon kuchli, mashhur murabbiy kemidi chunki sababini oziz juda yaxshi bilasiz....
Ronaldu bilan Messining o'yin pozitsiyasini hisobga olmasdan fikr yozibsiz. Ronaldu faqat hujumda o'ynay oladi. Vaziyat yaratilsa gol uradi. Yaratilmasa gol urishi qiyin. Ronaldu yakunlovchi o'yinchi. Messi bilan vaziyat boshqacharoq, u xohlasa yakunlovchi, xohlasa yaratuvchi rolida ham o'ynay oladi. Ronalduni orqaroqqa joylashtiring, shu chaki yugurib yuradi agar to'p olsa ortga pass beradi, Messi esa ham hujumda, ham maydon markazida o'ynay oladi. Setyen bilan Sarrining klublarda o'rni umuman boshqacha, ularning futbolchilarida ham katta tafovut bor. Setyenning falsafasi Barselona falsafasiga o'xshaydi, ammo, Sarrining falsafasi bu Allegri davrida qurilgan jamoaga to'g'ri kelmas edi. Setyenga yetishmayotgan narsa bu yetakchilik qobiliyati va qatiylik. Sarrida bu narsalar bor edi, ammo, bu hunarini ko'rsatgan vaqtida uni Ronaldu muhlislari yoqtirmay qolishgandi. Ronaldu bilan Messining roli ham jamoada qanday ekanini hisobga oling. Mavzu Yuventus haqida, Barselona haqida bunaqa mavzu chiqsa bemalol tortishaveramiz.
-3   
13 авг 20:55:33
Rakuten
Men har safar yozadigan gaplarni maqola qilib yozishibdi. Sarri Yuventusda natija berishi uchun vaqt va uning falsafasiga mos o'yinchilar kerak degandim. Lekin, Sarri o'z uslubida o'ynamadi, u Yuventusdagi o'yinni Ronaldu atrofida qurdi va oqibatni bilib turibsizlar. Allegri davrida Ronaldu hech qanday individual natija ko'rsata olmagan. Debtut deyishlaring mumkin, lekin, Ronaldudek futbolchi Lukakudan pastroq natijaga erishgan ilk debyutida. Sarri bilan esa Ronaldu yana cho'qqiga chiqdi. Pirlo bilan Ronaldu bunday cho'qqiga chiqishiga shubham bor. Lekin, Italiya jamoalarini kuchsizligini hisobga olsak, Yuventus Pirlo bilan ham nimalardir yutishiga ishonyapman. Lekin YChLda boshqa ligalar Yuventusni yeb qo'ya qoladi. Sarrining ketishi bu 100 foiz Ronaldu sabab. Agar Sarri qolganda Ronaldu boshqa joyga ketardi. Sababi, Sarrining uslubida Ronaldu kabi o'yinchiga joy topilishi qiyin edi.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика