

18 ёшли хавбек 35 миллион евро эвазига "Бавария"га ўтиши мумкин.
"Хадсон-Одои сўнгги ҳафтани ажойиб тарзда ўтказди. Ҳар куни унинг машғулотларини кузатаман ва бунга қойил қоламан. У ривожланяпти. Ишончли ўтказган олдинги баҳсидан кейин бугун ҳам ажойиб ўйининин намойиш қилди. Ҳудди 25-26 ёшли футболчилар каби агрессивлик кўрсатмоқда.
У ўйинга яхши тайёрлана олган, ҳимоячиларга катта ёрдам берди, бу у учун нормал ҳолат бўлиб қолиши керак. Балки у матбуотдаги янгиликларни ўқимаётгандир", - деди Сарри.



