

“Жоржиньода муаммолар кузатилди. Аммо захирада унинг ўрнига майдонга туша оладиган футболчи йўқ эди. Шу сабаб ушбу позицияда менга футболчи жудаям зарур.
“Челси” Фабрегаснинг ўрнига футболчи сотиб оладими? Билмадим. Раҳбарият мен нимани истаётганимни жуда яхши билади. Менга футболчи жуда зарур, аммо ҳаммаси клубга боғлиқ”, дея Саррининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sports.



