Сарри: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишнинг имкони йўқ"

Aziz Tukhtamuradov
23 сен 2018
"Челси" бош мураббийи Маурисио Сарри "Вест Хэм"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Статистикага қарайдиган бўлсак, бизда вазиятлар кўп бўлди. Биринчи бўлимнинг сўнгги 25 дақиқасида биз янада яхшироқ ўйнай олишимиз мумкин эди. Иккинчи бўлимда яхши ҳаракат қила олдик. Ҳар бир ўйинда ғолиб бўлишнинг имкони йўқ.

Азар? У иккинчи бўлимда яхши ўйнади. Бугун умуман ўйин қийин бўлди. Ҳужумчи ва вингерларимиз ҳақиқатдан ҳам қийналишди", - деди "Челси" мураббийи.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: BBC