

У жамоа раҳбариятига қишда футболчи трансфер қилиш шарт эмаслигини маълум қилган. "Челси" бу мавсум 15 ўйинда мағлуб бўлмади. Ушбу баҳсларда Сарри 23 нафар футболчининг хизматларидан фойдаланди.
"Раҳбариятдан ҳеч кимни сотиб олишни сўрамадим. Ҳозирги вақтда қўл остимдаги жамоа билан ҳам узоққа боришимизни сезиб турибман.
Муаммолар бўлса трансферлар ойнасидан уни тўғрилаш - жуда ҳам осон йўл. Ҳа, ушбу жиҳат орқали янада кучайишимиз мумкин. Аммо таркибимиздаги бир неча футболчилар ҳали янада кучая олади", - деди Сарри.



