Сарри "Челси" машғулотларини кечки пайтга кўчирди

Aslanov Jasurbek
23 авг 2018, 15:24
"Челси" бош мураббийи Маурицио Сарри Лондон клубининг машғулот тақвимини ўзгартирди.

Италиялик мутахассис барча машғулотларни кечки вақтга кўчирди. Сарри футболчиларга оиласи билан кўпроқ бирга бўлишга имкон бермоқчи.

Маурицио Саррининг ўзгаришлари "Челси"нинг кўплаб футболчиларига маъқул келди. Мураббий ўйинчиларга ҳаёт фақат футболда иборат эмаслигини тушунтирмоқчи.

Италиялик мутахассис 40 йил банк соҳасида ишлаганидан сўнг мураббийликка ўтган. Сарри "Челси"ни 2018 йилнинг ёзидан бошқара бошлади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Sun