UZ

Сўнгги янгиликлар

02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  1 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  2 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  6 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  8 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  11 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  11 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  36 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  10 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  19 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  10 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  155 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  20 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  3 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  474 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4

Сардорбек Азимов: "Лушан ўзимизга бўлган ишончни қайтарди" Янгиликлар

Сардорбек Азимов: "Лушан ўзимизга бўлган ишончни қайтарди"

"Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Сардорбек Азимов 2018 йилги мавсумни "Сўғдиёна" клубида ижарада бошлади. Футболчи Жиззах жамоасида асосий таркиб ўйинчисига айланди.

Айнан у "Сўғдиёна"нинг Суперлигадаги биринчи голини уришга муваффақ бўлди.  Бундан ташқари Суперлиганинг 8-турида"Қўқон-1912" билан баҳсда Азимов жамоасига бир очко келтирган голга муаллифлик қилди. Биз ярим ҳимоячи билан мавсум старти ҳақида суҳбатлашдик.

- Бу йилги мавсум "Сўғдиёна" учун ижобий бошланмади...

- Тўғри, мавсум биз учун у қадар кўтаринки руҳда бошланмади. Дастлабки турда Тошкентда "Пахтакор"га ютқаздик, кейин ўз майдонимизда Фарғонанинг "Нефтчи" клуби билан дуранг қайд этдик. Биз ўйлаган режалар амалга ошмади. Ўзимизни қийин аҳволга тушириб қўйдик. Шу боис мавсум биз ўйлагадек бошланмади. Аммо секин-аста ижобий натижаларни қўлга киритишни бошладик.

- Мочиновга нима етишмади деб ўйлайсиз?

- Александр Мочиновни ёшлигимдан буён танийман. У "Бунёдкор" академиясида ҳам мураббийим бўлган. Мочинов олий лигада кўп ишламагани учун тажриба етишмади деб ўйлайман. Аммо "Сўғдиёна" учун борини берди, борини бериб ишлади. Фурсатдан фойдаланиб ушбу мураббийга раҳмат айтаман, бу инсондан жуда кўп нарса ўрганганман.



- Жиззахлик мухлислар ҳақида қандай фикрдасиз?
- Жуда талабчан. Жиззахлик мухлислар ҳар бир ўйинни қолдирмай келишади. "Нефтчи" билан кучли шамол бўлди, "Металлург" билан кубок доирасидаги баҳс кучли ёмғир остида ўтди. Шунга қарамай мухлисларимиз стадионга келиб бизни учрашув охиригача қўллаб туришади. Шундай жонкуяр мухлислари бор жамоада ўйнаётганимдан хурсандман.

- Сергей Лушан билан "Бунёдкор"да ҳам ишлагансиз. У "Сўғдиёна"да биринчи навбатда нимани ўзгартирди?

- Ўзимизга ишонишимиз кераклигини ўргатди. Бизни қўллаб қувватлади. Ўзимизга ишонишимизни бот-бот такрорлади. Бизнинг ўйинимизни анчадан буён кузатиб юрган экан. Айнан ишонч йўқлиги боис бир нечта ўйинларда ютқазганимизни айтиб ўтди.

- Суперлигадаги ўзгаришлар ҳақида фикрингиз...
- Ўзгаришлар ҳақида фикрим ажойиб, жуда ажойиб. Айниқса СПОРТ телеканалида ўйинларни жонли олиб берилиши ажойиб янгилик бўлмоқда. Мана март ойининг энг яхшилари тақдирланди. Ҳар ойда футболчилар мен ҳам шу совринни оламан деб ҳаракат қилади, ўсиш бўлади. Олдинги совриндор эса буни ўзида сақлаб қолишга интилади.

- "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" учрашуви ҳақида сўрамасак бўлмайди. Бундай ғалаба қандай қўлга киритилди?

- Ушбу ўйинга 2 кун қолганида Сергей Лушан жамоани қабул қилиб олганди. Шу икки кун ичида мураббий ўзимизга бўлган ишончни қайтариб берди. Танаффус чоғида мураббий қуйидаги сеҳрли сўзларни айтди: "0:2 бу ҳали мағлубият эмаслигини, жамоалар бундай натижадан кейин 3:2, 4:2 ҳисобида ютиб кетган. Ўзингизга ишонинг ва футбол ўйнанглар". Шу сўзлардан сўнг биз иккинчи таймда иродали ғалабага эришдик.

- Мавсумнинг дастлабки турларида ўзини кўрсатган футболчилар кимлар?

- Менимча Суперлигада ҳамма футболчи ўзини яхши томонлама кўрсатмоқда деб ўйлайман. Барча ўзининг борини бериб ўйнамоқда.


- Бу мавсум учун Сардорбек Азимовнинг шахсий мақсади қандай?

- Мавсумдаги мақсадларим юқори. Ўз вазифамни аъло даражада бажариш. Қанот ярим ҳимоячиси нима қилиши керак? Ҳужумчиларга голли вазиятлар яратиб бериши лозим. Шундай экан ҳужумчиларни кўпроқ қулай вазиятларга чиқаришга уринаман.

- Европа чемпионлар лигасида финалга қайси клублар чиқади деб ўйлайсиз?

- Ўзим "Реал Мадрид"га мухлислик қиламан. Бу йилги финалга айнан Мадрид клуби чиқади деб ўйлайман. Насиб қилса "Реал" кетма-кет учинчи марта ушбу совринга эга чиқади ва ўзига хос "хет-трик" қайд этади. Менга қолса "Ливерпуль" финалга чиқса яхши бўларди. Чунки ҳамма бу йил "Ливерпуль" чемпион бўлади демоқда. Шу боис финалга чиқсин финалда "Реал" мағлуб этсин. Шунда ҳамма тан беради Зидан жамоасига.

- Жаҳон чемпионатида кимга мухлислик қиласиз?

- Бу йил мундиалда Португалияга мухлислик қиламан. Роналду бошчилигидаги жамоа Жаҳон чемпионатида ҳам муносиб иштирок этса керак.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика