UZ

Сўнгги янгиликлар

01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  2 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  2 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8 17:03Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги йиғин учун тахминий таркиби  58

Сардорбек Азимов: “Имконият берилишини сабр билан кутдим” Янгиликлар

Сардорбек Азимов: “Имконият берилишини сабр билан кутдим”

2016 йилнинг биринчи ярмини “Навбаҳор” клубида ўтказиб наманганлик мухлислар ёқимтойига айланган ярим ҳимоячи Сардорбек Азимов давралар оралиғида “Бунёдкор” клубига қайтди.

Футболчи “лочинлар” сафидаги ижарадан кейин ўз клубига қайтди. Иккинчи даврада бошида “қалдирғочлар” таркибида бир нечта ўйин ўтказишга улгурган ярим ҳимоячи билан суҳбатлашишга қарор қилдик.

- 1995 йил Андижон шаҳрида туғилганман, - деб гап бошлади Сардорбек Азимов. Ёшликдан футболга қизиқишим кучли бўлган. Ота-онам ҳам мени футболчи бўлишимни хоҳлашган. Шуҳрат ака Бобоматов қўл остида 2-3 йил шуғулланганман. 2008 йилда Пахтаободда собиқ “Қурувчи” ҳозирги “Бунёдкор” клуби танлов ўтказган. Сергей Лушан ва Олег Беляков каби мураббийлар ёш футболчиларни синовдан ўтказишган. 15 нафар футболчи Андижондан Тошкентга келганмиз. Бу ерда яна танлов ўтказилган, ундан 4 нафар футболчи муваффақиятли ўтган. Улар орасида мен ҳам бор эдим. Шундай қилиб, 8 йилдан буён “Бунёдкор” клуби тизимида ўйнаб келаяпман.

- “Бунёдкор” ёшлари сафида ўйнаб юрган пайтларда сиз тенгилар олий лигада ўйнашарди. Ўша пайтда ичингиздан нималар ўтган?

- Тўғриси қийналганман. Бошқа клубларда 1997 ёки 1998 йилларда туғилган футболчилар ҳам ўйнаётганини кўрардим. Лекин бир кун келиб менинг ҳам вақтим келишини билардим, ишонардим. Шу пайтни сабр билан кутдим. Мана бу йил олий лигада дебют қилдим.

- Бу йил бошида “Навбаҳор”да ўйнадингиз. Кимдан таклиф бўлди?

- Рашид Ғофуров менга таклиф билан чиқди. “Бунёдкор”га келганимда бир ой давомида Сергей Лушан мураббийлик қилган. Кейин Артур Халилович қўл остида, кейин 3 йил давомида айнан Рашид Ғофуров билан бирга ишлаганмиз. Бу мураббий менинг барча имкониятимни жуда яхши билади. Шу боис қўрқмай “Навбаҳор”га ижара асосида ўтишга рози бўлдим.

- “Навбаҳор”даги фаолиятинигиз қандай ўтди?

- Ажойиб ўтди. Барчаси зўр эди. Кутганимдан ҳам аъло даража ўтди. Мухлислар, ички муҳит ажойиб этди. Ўйинлар давомида бизга омад етишмади, жарима майдони ичида совуққонлик етишмади. Шу сабабли кўплаб очколарни йўқотдик.


- “Навбаҳор”ни тарк этишингизга Рашид Ғофуровнинг кетгани сабаб бўлдими?
- Йўқ. Шунчаки “Бунёдкор” мени ортга қайтаришга қарор қилганди. Ижара шартномасида клуб ёзда мени қайтариш имкониятига эга эканлиги ёзиб қўйилганди. Мураббийлар мени чақириб олишди.

- “Бунёдкор”да рақобат кучли. Тошкент клубига қайтишга қўрқмадинигзми?

- Тўғри “қалдирғочлар” сафида кучли ва қобилиятли футболчилар кўп. Рақобат ҳам кучли. Лекин Сергей Лушанни жуда яхши биламан. Меҳнатсевар йигитларга имконият беради, у номларга қарамайди. Шу боис қўрқмасдан “Бунёдкор”га ўтдим. Ҳаракат қилсам имкон беришига ишонардим.

- Ўтган йил ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ҳам қатнашиб келдингиз...

- Тўғри Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги жамоа сафида Янги Зеландиядаги мундиалда иштирок этдим. Таассуротлар ажойиб бўлди. Ташкилотчилик жуда юқори савияда бўлди. Илк бор мундиалда қатнашганим учун мен учун катта мактаб бўлди. Фақат Янги Зеландияга етиб бориш учун 20 соатга яқин учдик. Шу бироз одамни чарчатди. Аммо уч кундан сўнг барчаси жойига тушиб кетди.

- Жамоамиз чорак финалда тўхтади. Янада узоқроққа бориш учун нима халал берди?

- Омад етишмади менимча. Йигитлар қўлларидан келган барчасини амалга оширишди. Борини бериб ўйнашди. Сенегал билан баҳсда битта гол ўтказиб ютқазиб қўйгандик. Бироз омад бўлганида ярим финалда ҳам ўйнардик.

- Ёшликдан ўзбекистонлик футболчилардан кимга ҳавас қилгансиз?

- Анвар Солиев! “Сеҳрли таёқча” деб ном олган бу ҳужумчининг ўйинларини оиламиз билан бирга томоша қилиб мухлислик қилардик. Унинг терма жамоа сафидаги урган голларини ҳеч қачон унутмайман.

- Сизни кўпчилик биринчи давра кашфиётлари қаторига киритди. Ўзингиз қайси футболчилар кашфиёт бўлди деб ўйлайсиз?  

- Кашфиётлар жуда кўп бўлди. Масалан, “Обод” сафида ярим ҳимоячи Жавоҳир Қаҳрамонов, “Металлург”да ҳимоячи Ислом Қобилов, “Насаф”да Азизжон Ғаниев ва Ислом Рашидхонов каби футболчилар ҳам кашфиёт бўлди дея оламан. Бу ўйинчилар биринчи даврада яхши ҳаракат қилишди.

- Ёшлар терма жамоасидаги собиқ устозингиз Равшан Ҳайдаров энди олимпия терма жамоасига ҳам бош мураббий этиб тайинланди. Терма жамоага чақирув олиш имкониятингиз қандай?

- Терма жамоага кимни чақиришни мураббийлар ҳал қилишади. Улар ким яхши ўйнаётган бўлса, ким кўпроқ меҳнат қилаётган бўлса ўшаларни чақиришади. Шу боис ўз устимда ишлашда давом этаман. Чақирув бўлса ватаним терма жамоаси шарафини ҳимоя қилишга доим тайёрман.

- “Бунёдкор” сизни қандай кутиб олди?

- Тўғриси у қадар янгилик бўлмаган. Деярли барча футболчилар билан бирга ўйнаганман. Шунчаки 6 ойга ажралгандик холос. Йигитлар мени яхши кутиб олишди. Жамоам сафига тезда қўшилиб кетдим. Ҳеч қандай муаммо бўлгани йўқ.

- Андижонда туғилгансиз, келажакда “Андижон” сафида ўйнаш нияти борми?

- Албатта ниятим бор. Ота-онам ҳам шуни исташади, бир кун келиб ўзим туғилган шаҳар клуби шарафини ҳимоя қиламан. Барча нарсанинг вақти соати бўлади.

- Қайси мураббийларга раҳмат айтмоқчисиз?

- Мени шу даражага чиқишимда мен билан бирга ишлаган барча барча мураббийларга раҳмат айтаман. Биринчи мураббийимга, Рашид Ғофуров, Александр Волков, Вадим Шодиматов, Сергей Лушанга миннатдорчилик билдираман. Кимдир ёдимдан чиққан бўлса узр сўрайман. Менга бир кун бўлса ҳам мураббийлик қилган устозларга раҳмат .

- Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги нишонланмоқда...

- Халқимизни байрам билан муборакбод этаман. Мустақил бўлганимизга 25 йил бўлибди. Осмонимиз мусаффо, юртимиз тинч бўлсин! Мана куни кеча Бразилияда Олимпиада ўйинлари ўз якунига етди. Ўзбекистонлик спортчилар 13та медал билан юртимизга ёруғ юз билан қайтиб келишди. Бутун дунё давлатлари орасида 21-ўринда бўлиш қойилмақом натижа. Ҳасанбой Дўсматов ва Руслан Нуриддинов ҳам Андижонда туғилган, улар олтин медал олишганида тўғриси худди ўзим медал олгандек хурсанд бўлдим. Спортчиларимиз ўз ютуқларини Мустақиллигимизнинг 25 йиллигига бағишлашгани ҳам ажойиб бўлди.  

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика