Сардорбек Азимов: "Мухлислар учун ҳам ғалаба қозонишимиз шарт"

Narzulla Saydullayev
4 ноя 2018, 11:13
Бугун Ўзбекистон Суперлигаси 29-тур “Суғдиёна” АГМК ўйини бўлиб ўтади.

Мазкур баҳс олдидан майдон эгалари футболчиси Сардор Азимов учрашув ҳақида фикр билдирди.

“Биз Ўзбекистон кубоги соҳибларига қарши майдонга тушамиз. Ўйин қийин кечиши аниқ. Афсуски, сафардаги учрашувлардан максимум натижа чиқара олмадик. Шунинг учун ўз майдонимизда кичик деталлар учун ҳам курашишимиз керак. Ҳар қандай об-ҳавода бизни қуллаб-қувватлаш учун келган мухлисларимиз учун ҳам ғалаба қозонишимиз шарт”, дейди Сардор Азимов.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: “Сўғдиёна” матбуот хизмати