UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  35 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Сардор Собирхўжаев: "Ўйиннинг бошида бироз бўшашиб ҳаракат қилдик, тактик ўзгаришлардан кейин вазиятни ўнгладик" Янгиликлар

Сардор Собирхўжаев: "Ўйиннинг бошида бироз бўшашиб ҳаракат қилдик, тактик ўзгаришлардан кейин вазиятни ўнгладик"

"CAFA Nation's Cup-2023" мусобақаси доирасидаги Туркманистон – Ўзбекистон учрашувидан сўнг футболчи Сардор Собирхўжаев ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.


- Учрашув ҳақида фикрларингиз?

- Ўйиннинг бошида бироз бўшашиб ҳаракат қилдик. Рақиб биринчи таймда яхшироқ ўйнади. Бизда вазиятлар бўлмади, уларда эса бўлди. Иккинчи бўлимда мураббийларимиз тактик ўзгаришлар амалга оширишди ва ўйин яхши томонга ўзгарди. 

- Шомуродовнинг майдонга тушгани жамоа аъзоларига қўшимча ишонч бағишлади десак бўладими?

- Албатта, албатта. Шомуродов, Машарипов ва Шукуров ҳозирги даврда терма жамоа лидерлари. Уларнинг бирортаси бўлмаса ҳам ўйинда бироз муаммо бўлиши мумкин. 

- Кейинги ўйин ҳақидаги фикрингиз?

- Гуруҳдаги нариги учрашув дуранг билан якунланибди. Бу эса биз кейинги босқичга чиққанимизни англатади. Менимча, мураббий учинчи учрашувда ўйин амалиёти кам бўлган футболчиларга имконият берса керак. Барибир, Эрон терма жамоаси ўз ўйинларида ғалаба қозонишини тахмин қилсак бўлади. 

- Туркманистондан бу даражадаги қаршиликни кутганмидингиз?

- Тўғриси, йўқ. Чунки биз рақибнинг олдинги учрашувини кўрдик. Улар Тожикистонга қарши бундай ўйин кўрсатмаганди. Биринчи ўйинда Туркманистон таркибидаги тўққизта футболчи ўйнамаган экан. 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика