UZ

Сўнгги янгиликлар

16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  1 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  2 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  17 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  3 13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  1 13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  1 12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  15 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  4 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  13 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  9 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  23 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  39 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  13

Сардор Рашидов тез орада “Ал-Жазира”ни тарк этади. Унга Саудия ва Қатар клублари даъвогар Янгиликлар

Сардор Рашидов тез орада “Ал-Жазира”ни тарк этади. Унга Саудия ва Қатар клублари даъвогар

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Сардор Рашидов “Ал-Жазира” сафини тарк этишга қарор қилган.

Норасмий маълумотларга кўра, унга Саудия ва Қатар клублари таклиф билан чиққан.

Рашидов Қатар Юлдузлар Лигасидаги фаолиятидан кейин Амирлик чемпионатига келиб қўшилганди. Аввалроқ Осиёнинг 2016 йилдаги энг яхши футболчиси Умар Абдулраҳмон Рашидовни “Ал-Айн” сафига чорлади. Бироқ футболчининг ўзи “Ал-Жазира”ни афзал билди.

Аммо Рашидов ўзининг орзуси бўлган клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатининг бирорта ўйинида майдонга туширилмади. У “Ал-Жазира”нинг тўлақонли асосий футболчисига айлана олмади.

Футболчига айнан қайси клублар қизиқиш билдираётгани борасида маълумот йўқ. “Ал-Айн” яқиндагина Аҳмад Ҳалилни ўз сафига қўшиб олгани ҳисобга олинса, Рашидов эндиликда бу клубга керак бўладими ёки йўқ — айтиш қийин. Шунингдек, унинг “Ал-Жазира” билан шартномаси қай тариқа бекор бўлиши борасида ҳам аниқ маълумотлар йўқ.

БАА чемпионатида Рашидовдан ташқари Отабек Шукуров, Азиз Ҳайдаров ва Игорь Сергеев каби футболчилар ҳам тўп суради. Уларда ҳозирча ҳаммаси жойида.

Рейтинг: -120   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика