Сардор Рашидов "Пахтакор"га қайтди

Omonjon To`xtamirzayev
15 фев 2023
Тажрибали футболчи Қатарнинг "Умм Салал" жамоаси билан хайрлашиб, Ўзбекистонга қайтди.

Ярим ҳимоячи юртимизга қайтди ва фаолиятини яна "шерлар" сафида давом эттиради.

"Охирги икки мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган Сардор Рашидов жорий мавсумни ҳам "Пахтакор" сафида ўтказадиган бўлди. У 2023 йилги мавсум охиригача мўлжалланган шартномага имзо чекди. Аввалги мавсумда Сардор биринчи даврада жамоамиз таркибида майдонга тушиб, кейинчалик Қатарнинг "Умм Салал" клубига кўчиб ўтганди. Рашидов эркин агент сифатида "Пахтакор" сафини тўлдирди. Умид қиламизки, у жамоамиз билан кўплаб ғалабаларга эришиб, "шерлар" учун совринлар ютишга ёрдам беради. "Пахтакор"га қайтишинг муборак, Сардор!", - дейилади клуб хабарида.



Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: "Пахтакор" матубот хизмати