UZ

Сўнгги янгиликлар

13:49АПЛ клуби бош мураббийи билан шартномани 2032 йилнинг ёзигача узайтирди  0 13:26Суперлига. "Қўқон-1912" 7 йиллик нохуш анъанага барҳам берадими?  1 13:06Англия грандлари "Ноттингем Форест" ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  1 12:38"Манчестер Юнайтед" "Боруссия Д" футболчисига қизиқмоқда  1 12:10Роналду Англияга қайтиши мумкин?!  2 11:42Жанубий Америка Рекопасида сенсация! "Фламенго" совринни Аргентина клубига бой берди  3 11:21Суперлига старти — сюрпризлар саҳнасими?  7 10:47Мамардашвили "Ливерпуль"даги ҳолатидан норози ва ёзда ижарага кетиши мумкин — ТEАМtalk   3 10:18"Манчестер Юнайтед"ни бошқаришга яна бир даъвогар пайдо бўлди  3 09:50Финалиссима-2026. Чипталар 2 соатда сотилди  12 09:21"Реал" етакчиси ЖЧ сабабли оёғини операция қилдирмайди  5 08:52РПЛ ва Биринчи лигадаги тўққизта ҳакам тергов остида — РБК хабари  3 08:23Европа лигаси. 1/8 финал жуфтликлари маълум  0 07:54Неймарнинг дубль "Сантос"га ғалаба келтирди  1 07:25Суперлига. Бугун янги мавсумга старт берилади  15

Сардор Рашидов Осиё Кубоги расмий сайти эътирофида Янгиликлар

Сардор Рашидов Осиё Кубоги расмий сайти эътирофида

Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогининг расмий сайти ҳамюртимиз Сардор Рашидов ҳақида мақола чоп этди.
"23 ёшни қарши олган Рашидов Ўзбекистон терма жамоасининг истеъдодли футболчиларидан бири ҳисобланади.

У Ривалдо орқали машҳурликка эришган "Бунёдкор" жамоасида 2010 йилдан бери тўп тепади.

Тошкент атрофидаги кичик шаҳарлардан бирида туғилган футболчи айни пайтда жамоасининг муҳим аъзоларидан бири ҳисобланади", - дейилади мақолада.

Шунингдек, унинг "Бунёдкор" сафида қўлга киритган ютуқлари ҳам айтиб ўтилган.

"У терма жамоадаги илк ўйинини ОК-2015 саралаши доирасида Вьетнам жамоасига қарши ўтказган. 3:1 ҳисобида Ўзбекистоннинг ғалабаси билан якунланган ўша ўйинда у терма жамоадаги дастлабки голини ҳам киритишга улгурган.

Шундан бери у терма жамоада тўп тепиб келади. Декабрь ойида бўлиб ўтган йиғинларда у ўз голлари билан Фаластин, Иордания терма жамоалари устидан ғалаба қозонишга ўз ҳиссасини қўшди.

"Оқ бўрилар" мухлисларига шуни айтиб ўтишимиз мумкин-ки, Рашидов айни пайтда ажойиб формада. Хитой, КХДР, Саудия Арабистони терма жамоалари ўрин олган гуруҳда кураш қизғин кечиши аниқ", - дея фикр билдирилган турнир расмий сайтида.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика