UZ

Сўнгги янгиликлар

18:39Эшитдик-да! "Нефтчи" футболчиси "Бунёдкор"га ўтмоқда  4 18:06"Динамо" назорат ўйинида "Хоразм"ни мағлуб этди  1 17:40Расман: "Ланс" сардори "Ренн"га ўтди  2 17:09Ҳакамлар маркази раҳбари лавозимидан озод этилди  5 16:50Қозоғистон Черчесовга имконият берадиган бўлди  5 16:10"Реал" либосларини "Депортива Минера" кийиниш хонасидан ўғирлаб кетишди  0 15:29Расман: "Нефтчи"дан бомба трансфер!  35 15:21Расман: "Нефтчи"дан навбатдаги трансфер!  3 15:02"Бу менинг сўнгги Жаҳон чемпионатим бўлиши мумкин, охирги имконият..."  4 14:31"Барселона" Ольмо ва Викторни вақтинча рўйхатдан ўтказиши мумкин  3 14:02"Сурхон" бугун Туркияга учиб кетади, таркиб ҳам маълум  4 13:26"Милан" Рэшфорд борасида МЮга таклиф жўнатди  1 12:55Расман: Русланбек Жиянов "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  10 12:30Ярим финал! "Тоттенхэм" - "Ливерпуль" ўйини олдидан   1 12:00Расман: "Ал Иттиҳод" футболчиси Топ-5га қайтди  1

Сардор Рашидов: "Мухлислар мендан кўп нарса кутаётганини ҳис қилиб турибман" Янгиликлар

Сардор Рашидов: "Мухлислар мендан кўп нарса кутаётганини ҳис қилиб турибман"

Суперлиганинг иккинчи туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Металлург" (2:1) ўйини қизиқарли ва курашларга бой бўлди. Ушбу учрашувдан сўнг "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Гарчи кўпчилик осон ғалабани қўлга киритишимизни кутган бўлса-да, аслида ундай бўлмади. "Металлург" ҳам яхши қаршилик кўрсатди. Якунда ирода кўрсатган ҳолда муҳим уч очкога эга чиқдик. Егор Кримец қизил карточка олгандан сўнг бир киши кам бўлиб қолганимизга қарамасдан, ғалаба учун охиригача курашдик. 

Терма жамоа йиғинидан кейин кайфият аъло даражада. Минглаб мухлислар қаршисида тўп тепиш барча футболчига қўшимча куч бериши тайин. Тўғри, клубга келгандан сўнг руҳият бошқача бўлиши табиий. 

Апрель ойида бизни тиғиз тақвим кутмоқда. Чемпионлар Лигасидан олдин Наманганда қийин баҳсда "Навбаҳор" билан куч синашамиз. ОЧЛда Ўзбекистон шаънини ҳимоя қиламиз. Шунинг учун бор кучимиз билан тайёргарлик кўрамиз. Мухлислар мендан кўп нарса кутаётганини ҳис қилиб турибман. Ўйиндан ўйинга спорт формамни юқори даражага олиб чиқишга ҳаракат қиламан", – дейди Рашидов.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика