UZ

Сўнгги янгиликлар

07:55Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  1 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  33 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  46 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  9 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  24 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  8

Сардор Рашидов: "Жароҳатим янада жиддийроқ деб ўйлагандим" Янгиликлар

Сардор Рашидов: "Жароҳатим янада жиддийроқ деб ўйлагандим"

"Локомотив" ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов Суперлиганинг 25-тури доирасида "Бухоро"га қарши ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.

- "Бухоро"га қарши ўйин учун тайёгарлик яхши бўлмоқда. Бу баҳс биз учун жуда ҳам муҳим. Ғалаба бизни чемпионликка янада яқинлаштиради. Футболчилар ўйинга тайёр ҳолатда. Бўлажак ўйинда бор кучимиз билан майдонга тушамиз.

"Пахтакор"га қарши ўйинда олган жароҳатим ҳозирда анча яхши бўлиб қолган. Жамоанинг навбатдаги ўйинларига тайёр бўламан. Қолаверса олдинда миллий терманинг ўйинлари кутиб турибди. Шунингдек, "Локомотив" Суперлига доирасида "Навбаҳор" ва "Пахтакор" жамоаларига қарши кучли ўйинлар кутиб турибди. Ушбу баҳсларга тайёр бўлиб, жамоага ёрдам беришга ҳаракат қиламан.

Жароҳат жиддий бўлганди. Кўпроқ муддатга сафдан чиққан бўлсам керак деб ўйлагандим. Шифокорлар билан анча ҳаракат қилиб, буни тезроқ даволашга ҳаракат қилдик. Ҳозирда яхши ҳолатдаман. Шунинг учун ҳам жамоага қўшилиб югуришни, кейинги ўйинларга тайёрланишни бошладим.

13 октябрь куни КХДР термасига қарши баҳс олиб борамиз. Бу терма жуда ҳам яхши савияда. Шахсан ўзим КХДР термасига қарши икки-уч марта ўйин ўтказганман. Қўлдан келганча ҳаракат қилиб, ғалаба қозонишга ва мухлисларнинг, янги бош мураббийимиз Эктор Купернинг юзини ёруғ қилишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика