Сардор Рашидов жамоаси "Лаҳвия"га йирик ҳисобда ютқазди

Narzulla Saydullayev
3 апр 2017, 08:26
Қатар Юлдузлар лигасида 24-тур учрашувлари давом этмоқда.

Терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов тўп тепаётган “Ал-Жайиш” клуби сафарда “Лаҳвия”га қарши баҳс олиб бориб 1:5 ҳисобида мағлуб бўлди. Рашидов иккинчи бўлим бошида Лукас Мендеснинг ўрнига майдонга тушди. 

Чемпионатнинг 24-туридан сўнг “Ал-Жайиш” 45 очко билан турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. "Лаҳвия" эса 59 очко билан чемпионат пешқадами бўлиб турибди.


Қатар Юлдузлар Лигаси. 24-тур
"Лаҳвия" - "Ал Жайиш" 5:1
Голлар:
Муҳаммад Муса 21 пенальти, Нам Тэ Хи 23, Али Ҳассан Афиф 46, Эдгар Сильва 76, Алмоаз Али 90 - Ромариньо 48


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia