Сардор Рашидов: "Бор эътиборни Осиё Кубогига қаратяпман"
14 дек 2014 11:40
Янгиликлар
Сардор Рашидов: "Бор эътиборни Осиё Кубогига қаратяпман"
Фаластин терма жамоаси билан бўлиб ўтган ўйинда киритилган ягона гол муаллифи Сардор Рашидов сайтимизга қисқача интервью берди.
"Бугун сўнгги ўйинни ўтказиб олдик. Мазкур йиғинда асосий эътибор жисмоний тайёргарликка қаратилганлиги боис, ўртоқлик ўйинларига кўп ҳам бўлмади. Боиси ҳар қандай дастлабки йиғиндаги асосий эътибор футболчиларни формаларини тиклашларига қаратилади. Иккита ўйин ҳам ёмон бўлмади. Терма жамоадаги барча футболчилар Осиё Кубогида иштирок этишни истайдилар. Шу жумладан мен ҳам. Бу эса машғулотларга янада жиддийроқ ёндошишимизга сабаб бўлиши табиий. Иккинчи йиғин кўп нарсага ойдинлик киритади ва унда яхши рақибларга қарши ўйнаймиз", - дейди Сардор Рашидов.
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар