
"Бугун сўнгги ўйинни ўтказиб олдик. Мазкур йиғинда асосий эътибор жисмоний тайёргарликка қаратилганлиги боис, ўртоқлик ўйинларига кўп ҳам бўлмади. Боиси ҳар қандай дастлабки йиғиндаги асосий эътибор футболчиларни формаларини тиклашларига қаратилади. Иккита ўйин ҳам ёмон бўлмади. Терма жамоадаги барча футболчилар Осиё Кубогида иштирок этишни истайдилар. Шу жумладан мен ҳам. Бу эса машғулотларга янада жиддийроқ ёндошишимизга сабаб бўлиши табиий. Иккинчи йиғин кўп нарсага ойдинлик киритади ва унда яхши рақибларга қарши ўйнаймиз", - дейди Сардор Рашидов.