Сардор Рашидов “Ал Жайиш”га ғалаба келтирди

Narzulla Saydullayev
25 ноя 2016
Қатар Юлдузлар лигасида 8-тур учрашувлари старт олди.

Терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов тўп тепаётган “Ал Жайиш” клуби ўз майдонида “Ал Харитиат”ни қабул қилди.

Учрашувда айнан Рашидовнинг 38-дақиқада урган голи эвазига “Ал Жайиш” 1:0 ҳисобида зафар қучди. 8та ўйиндан сўнг 22 очко тўплаган "Ал Жайиш" Қатар юлдузлар лигасида якка пешқадам бўлиб турибди.


Қатар Юлдузлар лигаси. Мусобақа жадвали

"Ал Жайиш" - "Ал Харитиат" 1:0
Голлар:
Сардор Рашидов 38

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia