UZ

Сўнгги янгиликлар

23:14Эндрик "Реал"ни тарк этиши мумкин  2 22:45ЕЧЛ. "Фейеноорд" ва "Интер" Нидерландияда ўзаро куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  1 22:10"Барселона" Эл Ҳилалини мақсад қилган  1 21:21ЖЧ саралаши. БАА КХДР билан ўйинни ўзига қулай бўлган майдонга кўчира олди  17 21:00"Ҳусановни биринчи марта кўрганимда, "Янги ван Дейк ўсиб бормоқда" деб айтганман"  7 20:45"Манчестер Сити" 401 хонали янги меҳмонхона барпо этади  1 20:21"Ливерпуль" Команни "Бавария"дан сотиб олмоқчи  1 19:55Анри "Арсенал" ЕЧЛни ютиши мумкин деб ҳисоблайди  4 19:36Аморим Европа Лигаси ҳақида: "МЮда қурмоқчи бўлган нарсамиз ҳозир соврин ютишдан анча муҳимроқдир"  2 19:13"Манчестер Юнайтед" Онананинг ўрнига бошқа дарвозабон олиб келмоқчи  3 18:31ПСЖ Киммихга ёздаги трансфер борасида таклиф берди  0 17:59"Барселона" янги дарвозабон изламоқда - рўйхатда уч номзод бор  7 17:32Футзал. Ўзбекистон кубогида иштирок этувчи барча 16 та клубнинг қайдномаси битта саҳифада  0 17:10Қозоғистон чемпионати. Шаҳбоз Умаров 1-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди  4 16:55"Пахтакор" - "Ал Ҳилол" 1:0. Бу оддий ёки тасодифий ғалаба эмасди  15

Сардор Раҳмонов: “Рамзий терма жамоага кираман деб ўйламагандим” Янгиликлар

Сардор Раҳмонов: “Рамзий терма жамоага кираман деб ўйламагандим”

Хабарингиз бор, 14-тур рамзий терма жамоасидан Фарғонанинг “Нефтчи” клуби ҳимоячиси Сардор Раҳмонов ҳам жой олди.
Янгиерлик футболчи йил бошида “Нефтчи” машғулотларида иштирок этган, бироқ кейинчалик Вадим Абрамов уни қайтариб олганди. Давралар оралиғида ёш ҳимоячи барибир “Нефтчи” сафига бориб қўшилди. Тўғрироғи, “Локомотив” уни ярим йилга ижарага берди. Сардор Раҳмонов билан суҳбатлашганимизда рамзий термага киришини умуман кутмаганини айтиб ўтди.

-   Сардор, 14-тур рамзий терма жамоасига кирганинг билан табриклаймиз.
-   Раҳмат. Тўғрисини айтсам, кутмагандим. Championat.asia сайтини доим кузатиб бораман, бўш вақтим бўлди дегунча сайтга кириб хабарларни ўқиб тураман. Сайт ходимлари олий лиганинг ҳар бир туридан сўнг рамзий терма жамоани тузиб чиқишяпти ва буни доим кузатиб келганман. Лекин ўзим ҳам кираман деб ўйламагандим. “Нефтчи” таркибида энди битта учрашув ўтказдим, ўйиним ёққан бўлса хурсандман.

-   “Бухоро”га қарши баҳс қандай кечди?
-   Биринчи таймда ҳар иккала жамоа бир-бирини ўрганишга ҳаракат қилди. Лекин ўйиннинг иккинчи бўлими анча қизиқ ўтди. “Нефтчи”ям бор кучи билан ҳаракат қилди, лекин омад биз томонда бўлди.

-   Сен ҳимоячисан, рақиб ҳужумчиларидан ким ташвиш туғдирди?
-   Мени бош мураббий марказий ҳимояда ўйнатди. Руслан Мельзитдинов билан тандем бўлиб ўйнадик. Мен алоҳида бир ўйинчини “ёпганим” йўқ, шундай бўлса-да, Отабек Исроилов яхши ҳаракат қилди, шунингдек уларнинг иккита легонери ажралиб турди.

-   “Нефтчи”га мослашиб кетишинг қийин кечмаган бўлса керак, ҳар ҳолда мавсум бошида ҳам боргандинг?
-   Йўқ, унчалик қийин кечгани йўқ. Бу ерда ўзимни бегонадек ҳис қилаётганим йўқ. “Локомотив” мени ярим йилга ижарага берди, энди фарғоналиклар сафида ўзимни кўрсатмоқчиман.

Х.Холиқов суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика