UZ

Сўнгги янгиликлар

07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  0 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  10 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  125 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  20 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  3 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6

Сардор Қаҳҳоров : “Обод" билан ўз мақсадимга эришганимдан хурсандман” Янгиликлар

Сардор Қаҳҳоров : “Обод" билан ўз мақсадимга эришганимдан хурсандман”

Олий лиганинг 29-тур доирасида шиддатли ўтиши кутилган ўйинда ҳақиқий беллашув бўлди.
Олий лигада қолиш масаласини ҳал қилаётган икки жамоа ўртасидаги баҳс нурсиз дуранг билан якун топди. ("Обод" - "Андижон" 0:0). Элитада қолиш вазифасини бажарган “Обод” жамоаси ҳимоячиси Сардор Қаҳҳоров беллашув борасидаги фикри билан ўртоқлашди.

- Мен жудаям бахтлиман. Бу жамоага иккинчи даврада келиб қўшилганим ҳамда ўз олдимга қўйган мақсадларимга айнан шу жамоа билан эришганимдан беҳад бахтиёрман. "Обод" сафида бир жамоа бўлиб беллашиш ва бундай муҳитда ўйнаш орзу. Бу ерга келганимда ўз олдимга жамоамни оғир вазиятдан қўтқариш эди ва мен ўз мақсадимга эришдим. Менимча, биз бунга ҳақли эдик.

- Ўйинга қай тарзда тайёргарлик қилдингиз? Қийин ўйин бўлиши кутилган эди...
- Бу ўйинда ҳар қандай вазиятга тайёр эдик. Рақиб жамоани жуда ҳам яхши ўрганиб чиққан эдик. 90 дақиқа давомида жамоамиз ўйинчилари майдонда бор куч ва матонатини намойиш этишди. Мураббийимиз томонидан кўрсатилган кўрсатмаларни амалга оширдик. Жамоанинг ички муҳити жудаям ёқади. Биз руҳан бу баҳсга тайёргарлик кўрган эдик. Бутун жамоамизга раҳмат.

- Кейинги мавсумда ҳам фаолиятингизни “Обод” жамоасида олиб борасизми ёки бошқа таклифлар ҳам борми?
- Мен Жиззах вилоятида ўз фаолиятимни бошлаганман. Вилоятимга бўлган муҳаббатим чексиз. Шу даражага етишишимга сабабчи бўлган барча мураббийларимга раҳмат. Саволингизга келадиган бўлсак, ниятларим жудаям кўп. Буни вақт кўрсатади ва ниятларим кўп. Барчасини кейинги мавсумда амалга оширишга ҳаракат қиламан - дейди Қаҳҳоров.

Интервью давомида Сардор Қаҳҳоров  чин кўнгилдан бахтиёрлигини ва ҳаяжонини яшира олмас эди. Сардорнинг кейинги фаолиятига омад тилаймиз.

Дилдора Холбоева


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика