UZ

Сўнгги янгиликлар

16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани "иложи борича тезроқ" узайтирмоқчи  1 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  12 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  1 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  0 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  18 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  6 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  13 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  10 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  3 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  4 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  22

Сардор Мирзаев юбилей остонасида Янгиликлар

Сардор Мирзаев юбилей остонасида

Хабарингиз бор, Суперлиганинг 2-тур баҳсини "Локомотив" ўз майдонида ўтказади.

30 март куни "Локомотив" стадионида кечадиган беллашувда "темирйўлчилар" "Навбаҳор"ни қабул қилади. Ҳозирда бу ўйинга "Локомотив" жиддий тайёргарлик кўрмоқда. "Навбаҳор" билан кечадиган баҳс айниқса жамоа ярим ҳимоячиси Сардор Мирзаев учун муҳим аҳамият касб этади. 

Негаки Сардор Мирзаев учун бу ўйин олий лига доирасида "Локомотив" сафидаги 100-учрашув бўлади. Кеча тунда терма жамоамиз билан Хитойдан қайтиб келган Мирзаев бугундан "Локо" таркибида Суперлига 2-турига тайёргарликни бошлайди. 

Маълумот учун, 2009 йил "Нефтчи" сафида олий лигада дебют қилган Сардор Мирзаев 2014 йил "Локомотив"га келиб қўшилган ва биринчи даврада битта ўйинда майдонга тушган. Иккинчи давра арафасида эса у "Нефтчи"га ижарага берилган. Мирзаев 2015 йилдан бери мунтазам "Локомотив"да тўп тепиб келяпти ва шу пайтгача олий лига (Суперлига) доирасида жами 99та ўйинда иштирок этган. 

У 2014 йил 1та, 2015 йил 10та, 2016 йил 27та, 2017 йил 30 ва 2018 йил ҳам 30та беллашувда майдонга тушган. Бу йил ҳисобидан эса ҳозирча 1-турда "Пахтакор"га қарши тўп тепди. Ва мана энди Мирзаев ўзининг юбилей баҳсига тайёргарлик кўрмоқда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика