UZ

Сўнгги янгиликлар

01:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Кучли жамоа ютди. Янги мураббий келди ва тактикамиз ўзгарди"  1 01:44Стипе Перица: "Мавсумни соврин ва учта ғалаба билан бошлаш ёқимли"  1 01:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" – "Пахтакор" 1:0  0 01:16Ислом Исмоилов: "Мен ҳақимдаги ноўрин фикрларга меҳнатим ва натижа билан жавоб бераман"  4 01:09"Нефтчи" Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! Тақдирлаш маросимидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  2 01:04Фарруҳ Сайфиев: "Фарғона халқи учун биринчи Суперкубок"  1 00:43Ўзбекистон Суперлигаси: 4-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  1 00:10Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:2  5 23:55АПЛ. "Ливерпуль" "Тоттенхэм"га қарши ўйиннинг 90-дақиқасида тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  24 23:03Мбаппе "Реал"нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди  11 22:51Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  16 22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  79 21:57Фоденнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақида маълумот берилди  2 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  231 20:58АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Астон Вилла"ни мағлуб этди ва учинчи ўринга чиқиб олди  19

Сардор Мирзаев юбилей остонасида Янгиликлар

Сардор Мирзаев юбилей остонасида

Хабарингиз бор, Суперлиганинг 2-тур баҳсини "Локомотив" ўз майдонида ўтказади.

30 март куни "Локомотив" стадионида кечадиган беллашувда "темирйўлчилар" "Навбаҳор"ни қабул қилади. Ҳозирда бу ўйинга "Локомотив" жиддий тайёргарлик кўрмоқда. "Навбаҳор" билан кечадиган баҳс айниқса жамоа ярим ҳимоячиси Сардор Мирзаев учун муҳим аҳамият касб этади. 

Негаки Сардор Мирзаев учун бу ўйин олий лига доирасида "Локомотив" сафидаги 100-учрашув бўлади. Кеча тунда терма жамоамиз билан Хитойдан қайтиб келган Мирзаев бугундан "Локо" таркибида Суперлига 2-турига тайёргарликни бошлайди. 

Маълумот учун, 2009 йил "Нефтчи" сафида олий лигада дебют қилган Сардор Мирзаев 2014 йил "Локомотив"га келиб қўшилган ва биринчи даврада битта ўйинда майдонга тушган. Иккинчи давра арафасида эса у "Нефтчи"га ижарага берилган. Мирзаев 2015 йилдан бери мунтазам "Локомотив"да тўп тепиб келяпти ва шу пайтгача олий лига (Суперлига) доирасида жами 99та ўйинда иштирок этган. 

У 2014 йил 1та, 2015 йил 10та, 2016 йил 27та, 2017 йил 30 ва 2018 йил ҳам 30та беллашувда майдонга тушган. Бу йил ҳисобидан эса ҳозирча 1-турда "Пахтакор"га қарши тўп тепди. Ва мана энди Мирзаев ўзининг юбилей баҳсига тайёргарлик кўрмоқда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика